10:31 14 Октябр 2019
Эфир
  • RUB145.75
  • EUR10354.03
  • USD9433.34

Трамп: кейинги ҳафта ноқонуний мигрантлар ёппасига депортация қилинади

© Sputnik / Кейтлин Оукс
Дунёда
Ҳавола олиш
137 0 0

АҚШ президенти Дональд Трамп кейинги ҳафта АҚШдан миллионлаб ноқонуний мигрантлар чиқариб юборилишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Кейинги ҳафта АҚШда миллионлаб ноқонуний мигрантлар чиқариб юбориш бошланади. Бу ҳақда президент Дональд Трамп маълум қилди.

“Кейинги ҳафта АҚШнинг иммиграция ва божхона полицияси мамлакатга ноқонуний кириб келган миллионлаб мигрантларни депортация қилиш жараёнини бошлайди”, - дея ёзган у Twitter᾽даги саҳифасида.

Трампнинг таъкидлашича , “улар қандай тез келган бўлса, шундай тез чиқариб юборилади”.

Шунингдек, у рақиблари демократларни миграцияни назорат қилиш масаласида ҳаракатсизликда айблаш имконини қўлдан бой бермаган.

Трамп Мексика ўзининг қатъий иммиграция қонунлари туфайли одамлар Американинг жанубий чегараларигача етиб боришдан тўхтатиб қолиш учун жуда яхши олиб бораётгани қайд этган.

“Гватемала “Учинчи хавфсиз мамлакат тўғрисида” келишувни имзолашга тайёргарлик кўрмоқда. Фақат Конгрессдаги демократларгина ҳеч нима қила олмайди”, - дея қўшимча қилган АҚШ етакчиси.

Трамп ноқонуний мигрантларни отишга рухсат берди - Топорнин

АҚШда миллионлаб ноқонуний мигрантлар, айниқса жанубий штатларда жиддий муаммолардан бири саналади.

Асосий мавзулар