23:06 18 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00

Саакашвили СССР даврида Украинада турмуш шароити яхшироқ бўлганини тан олди

© Sputnik / Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
411 0 0

Унинг сўзларига кўра, ўша пайтларда сурбет амалдорлар бўлмаган, шифохоналар шароити яхши бўлган, шунингдек, беморлардан ҳеч ким пул олмаган.

ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Грузиянинг собиқ президенти ва Украинанинг Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили “112 Украина” телеканали эфирида СССР даврида Украинада турмуш шароити яхшироқ бўлганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўша пайтларда сурбет амалдорлар бўлмаган, шифохоналар шароити яхши бўлган, шунингдек, беморлардан ҳеч ким пул олмаган. Сиёсатчи Украинада декоммунизация доирасида кўчаларни қайта номлашга ҳам қарши чиққан. Саакашвилининг таъкидлашича, декоммунизация одамлар онгида содир бўлиши керак.

Бундан ташқари, Саакашвили СССРнинг мамлакатдаги ягона рамзлари вайронагарчилик ва ривожланишнинг оқсаши деб ҳисоблайди, дея иқтибос келтиради собиқ президент сўзларидан РИА Новости.

16 июль куни Украинанинг Конститутциявий суди "Коммунистик ва миллий- социалистик тоталитар тузумларни қоралаш тўғрисида" ги қонунни тан олди.  Қонун Украинада 2015 йил май ойидан буён амал қилади. Ушбу қонун совет размларини тарғиб қилишни тақиқлайди ва совет давлат арбоблари номи билан аталган шаҳар ва кўчаларни қайта номлашни назарда тутади.

Саакашвили Путиннинг унга Украина паспорти қайтарилиши ҳақидаги сўзларига изоҳ берди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украин ОАВлари Саакашвили нафақахўр аёлнинг қўлини синдиргани ҳақида хабар тарқатишгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар