14:33 22 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.70
  • EUR10553.06
  • USD9448.53
Петр Порошенко

Stop! Порошенко Европарламент мажлислар залига киритилмади

© Sputnik / Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
447 0 0

Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко Европарламент мажлислар залига киритилмади.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко Европарламент мажлислар залига киритилмади. У пешайвонга жўнатилди. Бу ҳақда РИА Новости Strana.ua нашрига асосланиб хабар қилмоқда.

Воқеа 17 июлда бўлиб ўтган. Хабарда таъкидланишича, шу куни Порошенко Украинанинг Давлат тергов бюросига жиноий даромадларни ювиш иши бўйича сўроққа бориши керак бўлган. Шунингдек, ОАВда Пётр Порошенко 17 июль куни Европарламентга таклиф қилинган меҳмонлар рўйхатида йўқлиги ҳақида хабар пайдо бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Украина Давлат тергов бюроси директори Роман Труба Порошенко ва унинг жамоасига қарши 11 та жиноий иш қўзғатилганини маълум қилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, у собиқ раҳбар 300 млн долларлик жиноий даромадни қонунийлаштириш иши бўйича гувоҳ сифатида сўроққа чақиртирилгани, аммо у сўроққа келмаганини айтиб ўтганди. 

Порошенконинг адвокати Игорь Голованов у "сайловлар билан боғлиқ фаолият" билан банд бўлганлиги сабабли сўроққа келмаганини тушунтириб, собиқ давлат раҳбари парламент сайловлари ўз ниҳоясига етмагунга қадар терговчининг олдига бормаслигини маълум қилган.

Асосий мавзулар