20:46 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов

Бердимуҳамедовни ўлдига чиқарган сиёсатшунос туркман халқидан узр сўради

Фотохост-агентство.
Дунёда
Ҳавола олиш
470 0 0

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни ўлдига чиқарган Евросиё муаммолари мониторинг маркази директори Аслан Рубаев узр сўради.

ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни ўлдига чиқарган Евросиё муаммолари мониторинг маркази директори Аслан Рубаев узр сўради. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаганидан жуда мамнунман. Президентнинг қариндошлари ва яқинлари, шунингдек, Туркманистоннинг барча фуқароларидан узр сўрайман”, — деб ёзган Рубаев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

Шунингдек, у олдинроқ олинган маълумотлар ўша манбанинг ўзи томонидан инкор этилганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз,  аввалроқ Евросиё муаммолари мониторинг маркази директори Аслан Рубаев “Говорит Москва” радиостанциясига берган изоҳида Бердимуҳамедов бир неча кун олдин таътилда бўлган вақтида вафот этганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Туркманистон президентининг вафот этганини Ашхободда ишлайдиган ишбилармонлар маълум қилган.

Асосий мавзулар