14:03 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Дунёда
Ҳавола олиш
295 0 0

АҚШнинг Огайо штатидаги Дейтон шаҳрида отишма рўй берди. Бу АҚШда бир сутка ичида юз берган иккинчи отишмадир.

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. АҚШнинг Огайо штатидаги Дейтон шаҳрида отишма рўй берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, отишма оқибатида 9 киши қурбон бўлган. 16 киши жароҳатлангани айтилмоқда.

Аниқлик киритилишича, ўт очган шахснинг ўзи ҳам ҳалок бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ҳодиса Орегон туманидаги майхоналардан бирида содир бўлган.

​Ҳозирда воқеа жойида АҚШ Федерал тергов бюроси ходимлари суриштирув ишларини олиб боришмоқда.

Қайд этиш жоизки, бу АҚШда бир сутка ичида юз берган иккинчи отишмадир. Бироз илгари Эл-Пасо шаҳридаги (Техас штати) Walmart савдо марказида содир этилган отишма оқибатида 20 киши ҳалок бўлгани, 26 киши эса жароҳатлангани хабар қилинган эди. Ҳозирда ўт очган шахс қўлга олинган. У 21 ёшли Патрик Крузиос эканлиги айтилмоқда. У ҳужум қилишдан олдин Twitter᾽да Янги Зеландиядаги масжидда содир этилган терактни қўллаб-қувватлашини айтган ва мигрантлар туфайли АҚШ маданияти ва иқтисодиёти оқсаётганини маълум қилган.

Асосий мавзулар