09:54 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
171 0 0

Туркия президенти Ражаб Тайип Эрдоған сал олдин Пенс билан учрашишдан бош тортган эди, шу боис вице-президент ва давлат котибини қабул қилиши ҳозирча номаълум

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. АҚШ вице-президенти Майк Пенс ва давлат котиби Майк Помпео Суриядаги инқирозни муҳокама қилиш учун Анқарага учдилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишича, вице-президент ва давлат котиби Вашингтон яқинидаги Эндрюс ҳарбий-ҳаво базасига битта вертолётда соат тахминан 18.00ларда учиб келишган. Шу билан бирга вице-президент ва давлат котиби базадан бошқа-бошқа самолётларда учиб кетишган. Улар тахминан 12 соатдан сўнг Анқарага қўнадилар.

АҚШ Туркия билан Анқаранинг қурдларга қарши ўтказаётган ҳарбий операцияси масалаларини муҳокама қилишни режалаштирган. Туркия президенти Ражаб Тайип Эрдоған сал олдин Пенс билан учрашишдан бош тортган эди, шу боис вице-президент ва давлат котибини қабул қилиши ҳозирча номаълум.

Эрдоған 9 октябр куни Сурия шимолида Туркияда таъқиқланган Қурдистон Ишчи партияси ҳамда "Ислом давлати" террористик уюшмасига қарши "Тинчлик манбаи" деб номланган операция бошланганини эълон қилган эди. Турк авиацияси шу куннинг ўзида икки давлат чегарасидаги Рас ал-Айн шаҳри ва бошқа қатор шаҳарлар бўйлаб зарба берди. Сал кейин операциянинг ер устидаги қисми бошлангани эълон қилинди. Шу билан бирга, "ИД"га қарши кураш масалаларида сурия қурдларини минтақадаги энг муҳим иттифоқдошлардан бири сифатида кўрадиган АҚШ Сурия шимоли-шарқидан ўз қўшинларини чиқариш қарорини қабул қилган эди.

Трамп Туркия бошлаган операцияга жавобан Сурия шимоли-шарқидаги вазият туфайли Анқарага нисбатан санкция киритиш ҳақида фармонни имзолади. Ҳозирча санкция рўйхатидан Туркия Мудофаа ва энергетика вазирликлари, шунингдек, ушбу вазирликлар раҳбарлари ҳамда Туркиядаги ҳукмрон адолат ва тараққиёт партияси раиси ўринбосари ўрин олган.

Асосий мавзулар