17:56 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Британские полицейские

ОАВ: Англияда ўлик ҳолда топилган 39 киши Хитой фуқаролари

© Flickr / JonoTakesPhotos
Дунёда
Ҳавола олиш
451 0 0

Куни кеча Буюк Британиянинг Эссекс графлиги ҳудудида ичида 39 кишининг жасади бўлган юк машинаси топилган эди.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Англия шарқида юк машинасидан топилган 39 жасад Хитой фуқаролариники, деб хабар қилмоқда Sky News ўз манбаларига таянган ҳолда.

Ҳозирча ушбу хабар расман тасдиқланмаган.

Куни кеча Буюк Британиянинг Эссекс графлиги ҳудудида ичида 39 кишининг жасади бўлган юк машинаси топилган эди. Дастлабки маълумотларга қараганда, юк машинаси Буюк Британияга Болгариядан келган.

Болгария ТИВ РИА Новостига машина Болгарияда рўйхатга олинганини тасдиқлаган.

Аниқланишича, юк машинаси ҳайдовчиси - 25 ёшли шимолий ирландиялик. У қотилликда гумонланиб ҳибсга олинган. Буюк Британия ИИВ раҳбари Прити Патель фожиали ҳодисадан шок ҳолатига тушганини маълум қилган.

Асосий мавзулар