01:29 23 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Кадры с места нападения на погранзаставу на таджикско-узбекской границе

Тожикистондаги чегара постига уюштирилган ҳужум ортида ким тургани маълум бўлди

МВД Таджикистана
Дунёда
Ҳавола олиш
1910 0 0

Террорчилик ташкилоти баёнотида қайд этилишича, ҳужум оқибатида Тожикистон томони 10 нафар кишини йўқотган.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Тақиқланган “ИД”* террорчилик ташкилоти Тожикистондаги “Ишқобод” чегара постига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда AFP ташкилот назорати остидаги Amaq агентлиги хабарига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

“ИД”* баёнотида қайд этилишича, чегара постидаги отишма бир неча соат давом этган.

Террорчилик ташкилоти барча ҳужум қилганлар ўлдирилганини, Тожикистон томони эса 10 нафар кишини йўқотганини таъкидлаган.

​Шунингдек, террорчилар гуруҳи видео эълон қилган. Унда ниқобли олти киши қора байроқ олдида туриб, Абу Бакр ал-Бағдодийнинг вориси бўлган халифга содиқ бўлишга қасамёд қилишаётгани тасвирланган. Видео аввалида улар ўзларини ҳужум етакчилари деб аташади.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрга ўтар тунда Тожикистоннинг Ўзбекистонга яқин ҳудудида жойлашган "Ишқобод" чегара постига ҳужум уюштирилди. Тожикистон ИИВ маълумотларига кўра, ҳужум вақтида 20 та жангарилардан 15 таси ўлдирилган, Тожикистон томонидан эса чегарачи ва бир нафар милиция ходими ҳалок бўлган.

Кейинчалик маҳаллий ҳукумат яна икки нафар чегарачи ҳалок бўлганини хабар қилди.

Сўроқ пайтида қўлга олинган жангарилар Тожикистонга аниқ вазифа – мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш учун теракт уюштириш вазифаси билан киришганини маълум қилишган.

“Жанг билан разведка қилиш” - мутахассислар чегарадаги ҳужум ҳақида

Ҳужум қилганлар орасида аёллар ҳам бўлган. Уларни ҳам террорчлик актларини уюштиришга тайёрлашган.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Асосий мавзулар