14:09 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Штаб-квартира ОПЕК в Вене

ОПЕК сланец нефти қазиб олишнинг “олтин даври” тугашини тахмин қилмоқда - Bloomberg

© Flickr / alex.ch Follow
Дунёда
Ҳавола олиш
203 0 0

Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилотининг вазирлари АҚШда сланец нефти “олтин даври” тугади деб ҳисоблашмоқда. Бу хақда Bloomberg OПEKдаги манбаларга асосланиб хабар қилди.

Ташкилот аъзоларининг фикрига кўра, 2020 йилда АҚШда сланец нефти қазиб олишнинг ўсиши аввалги даврга нисбатан секинлашади.

Bloomberg бераётган баҳони нефть сотувчилари ҳам беришмоқда. Vitol Group таҳлилчилари АҚШнинг нефт қазиб олиш хажми 2019 йил декабридан 2020 йил декабрига қадар 700 минг баррельга ошишини кутишмокда, гарчи 2018 йил охиридан 2019 йил охирига бўлган ўсиш 1,1 млн баррелни ташкил этган.

Бироқ, секинлашув нефт йўқлигини англатмайди. Сланец нефт қазиб олувчи АҚШ мустақил компаниялари харажатларни камайтираётганларини эълон қилар экан, йирик ўйинчилар қазиб олишни кўпайтиришни давом этишлари мумкин, деб ёзади Bloomberg.

Шу билан бирга, OПEK давлатлари учун энг катта муаммо – бу Америка сланец нефти эмас, балки Бразилия ва Норвегия каби давлатларда “қора олтин” ишлаб чиқаришнинг ўсиши, дея таъқидлайди агентлик.

OПEK ва ташкилотдан ташқаридаги қатор мамлакатларнинг (OПEK +) нефт қазиб олишни қисқартириш тўғрисидаги шартномаси 2017 йил бошидан бери амал қилмоқда. Унинг амал қилиши муддати бир неча бор узайтирилиб, шартлари эса ўзгартирилган.

Ҳозирги вақтда битим ишлаб чиқаришни 2018 йил октябрь ойидаги даражадан кунига 1,2 миллион баррелга қисқартиришни кўзда тутади, шундан 228 минг баррел Россияга тўғри келади, битим 2020 йил март ойигача амал қилади.

OPEK + давлатлари вакилларининг учрашуви 5-6 декабрга белгиланган, у ерда келишувларн узайтириш масаласи муҳокама қилиш режалаштирилган.

Асосий мавзулар