14:52 22 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
81311

Манба АҚШ эндиликда Россиянинг бошқа энергетика лойиҳаларига қаршилик кўрсатишга куч сарфлашини таъкидлаган.

ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. АҚШнинг “Шимолий оқим-2”га нисбатан санкциялари уни қуришдан тўхтатиб қола олмайди. Бу ҳақда Bloomberg Оқ уйдаги манбаларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Нашрнинг ёзишича, лойиҳани амалга ошириш деярли якунланган ва  АҚШ мудофаа бюджетига киритилган газ қувурларига қарши санкциялар унга жиддий зарар етказа олмайди.

Манба АҚШ эндиликда Россиянинг бошқа энергетика лойиҳаларига қаршилик кўрсатишга куч сарфлашини таъкидлаган.

Аввалроқ сенат мудофаа бюджетига 738 миллиард доллар ажратишни ёқлаб овоз берди. Мудофаа бюджетига Россиянинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкциялар ва Украинага ҳарбий ёрдам ҳам киритилган.

"Шимолий оқим-2" лойиҳаси Россия қирғоғидан Болтиқ денгизи бўйлаб Германиягача тортилган, умумий қуввати 55 миллиард кубометр газни етказиб берадиган иккита қувурни қуришни назарда тутади. Уни 2019 йилда қуриб битказиш режалаштирилган. Қувур Россия, Финляндия, Швеция, Дания ва Германия ҳудудий сувлари ёки махсус иқтисодий ҳудудлари орқали ўтади.

Россия газ транзитидан келадиган даромадларни йўқотишдан қўрққан Украина ва бир қатор Европа давлатлари, шу жумладан Польша, Латвия ва Литва, шунингдек ўз суюлтирилган табиий газини Европа Иттифоқида ўтказишга уринаётган АҚШ "Шимолий оқим-2" лойиҳасига қарши чиқишмоқда.

Газ қувурини биринчи навбатда Германия ва Австрия қўллаб-қувватламоқда. Улар лойиҳа Европа энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлайди деб ҳисоблашмоқда. Берлин ва Венада Россияни ишончли етказиб берувчи сифатида кўришларини таъкидлашган.

Теглар:
Шимолий оқим-2, газ қувури, Россия, АҚШ

Асосий мавзулар