06:26 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Дунёда
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (103)
77901

Коронавирус тарқалиши сабабли Абхазия 4 февралдан Хитой билан чегарадош бўлган қатор давлатлар фуқароларининг мамлакатга кириши бўйича чеклов ўрнатди.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Абхазия 4 февралдан “Псоу” ва “Ингур” назоратдан ўтиш жойлари орқали бешта давлат фуқароларининг киришига вақтинча чеклов ўрнатди, деб хабар қилди Sputnik Абхазия Миграция хизмати раҳбари Андрея Бобуага асосан.

Чекловлар Тожикистон, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хитой ва Қирғизистон фуқароларига нисбатан жорий этилди.

Таъкидлаб ўтиш керакки, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилмади, шунинг учун бундай баёнот ғалати бўлиб кўринмоқда. Эҳтимол, Абхазия Хитойга яқин бўлган давлатларга нисбатан бу чекловни киритди.

ЖССТ фавқулодда ҳолат олиб ташланиши билан чекловлар бекор қилинади.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (103)

Асосий мавзулар