02:17 03 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
133110

АҚШ ОАВи дунёни йўқ қилишга қодир бўлган бешта сув ости кемаларини санаб ўтди. Улар орасида 2та АҚШ ва 3та Россия сув ости кемалари мавжуд.

ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. АҚШнинг The National Interest нашри инсониятни йўқ қилиши ёки уни дунёнинг якунига яқинлаштириши мумкин бўлган, ҳозирда мавжуд ёки ҳозирда лойиҳалаштирилаётган бешта ядровий сув ости кемаси рўйхатини эълон қилди, РИА Новости хабарига асосан. 

Россиянинг бошқа ядровий кучлари "биринчи зарбада" йўқ қилинган тақдирда ҳам, "Борей" лойиҳаси сув ости кемаларидан учирилган ракеталар Американи "одам яшамайдиган" қилишга қодир, - деб ёзади нашр.

Мақола муаллифлари, Совуқ уруш даврида Американинг "Огайо" типидаги сув ости кемаси "ярим соат ичида 288 та нишонни радиоактив кулга айлантиришга" қодир бўлганлигини эсга солади. Нашр, шунингдек, Американинг истиқболли "Колумбия" ядровий сув ости кемасини яна бир даҳшатли сувости кемаси деб номланади, унинг қурилиши 2020 йилда бошланиши керак.

Нашр шунингдек, "баллистик ракеталар биланжиҳозланган, Россиянинг энг жимюрар сув ости кемаси" - бортида Р-30 "Булава" ракеталари бўлган 955А Борей-А лойиҳасининг сув ости кемасини, "Синева" баллистик ракеталари билан жиҳозланган 667БДРМ лойиҳасининг "Дельфин" сув ости кемасини ва 885М лойиҳасининг "Калибр" комплексининг ЗМ-14 қанотли ракеталари билан жиҳозланган "Ясень" сув ости кемаларини эсга олди.

Олдин The National Interest журналининг ёзишича, Россиянинг бошқа ядровий кучлари "биринчи зарбада" йўқ қилинган тақдирда ҳам, Россиянинг "Борей" лойиҳаси сув ости кемаларидан учирилган ракеталар Американи "одам яшамайдиган" қилишга қодир.

Ҳозирда, давлат қуролланиш дастурига кўра, Россия ҳарбий-денгиз кучлари манфаатлари учун  "Борей" синфидаги саккизта сув ости кемасини қуриш режалаштирилган. Улардан учтаси қурилиб, сув ости флоти таркибига киритилган: "Юрий Долгорукй", "Александр Невский" ва "Владимир Мономах". Тўртинчи сув ости кемаси "Князь Владимир" юриш синовларидан ўтмоқда.

Иллюстрация подводной лодки Ohio Replacement

Асосий мавзулар