03:28 04 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (47)
468 0 0

Афғонистон ҳукумати 100 нафар толибни 20 нафар ҳарбий хизматчиларига эвазига озод қилишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Афғонистон ҳукумати ва “Толибон*” радикал ҳаракати вакиллари асирларнинг биринчи қисми билан 2 апрель куни алмашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, 100 нафар толиблар жангарилари асирида бўлган 20 нафар мамлакат ҳарбийлари эвазига озод қилинади.

Ушбу жараённи назорат қилиш 31 марткуни Кобулга уч кишидан иборат “Толибон*” делегацияси келган.

Аввалига асирлар билан алмашиш 2 кун илгари бошланиши кутилаётган эди, бироқ томонларга жараённинг барча тафсилотларини мувофиқлаштириш учун вақт керак бўлди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва “Толибон”* радикал ҳаракати 29 феврал куни Қатарда тинчлик битимини имзолади. Битим Афғонистондан америка қўшинлари чиқарилишини ҳамда афғонлараро мулоқот бошланганлигини назарда тутади.

Шунингдек, Кобул 5 минг нафаргача маҳбус толибларни, толиблар эса минг нафаргача афғон ҳарбийларини озод қилиши керак.

* Россияда ва бошқа бир қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.

Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (47)

Асосий мавзулар