09:17 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (877)
6014 0 0

Аёлнинг ўғли икки ҳафта давомида ўз-ўзини изоляция қилиш режимига амал қилган. Тўртинчи апрель куни беморнинг аҳволи оғирлашган.

ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Лондонда яшовчи Анна Ньяк Daily Mail таблоидига коронавирусдан вафот этган ўғли ҳақида гапириб берди.

Эмека Ньяк автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаган ва эпидемияга қарамай, ўз вазифасини бажаришга мажбур бўлган. Онасининг сўзларига кўра, у барча хавфсизлик чораларига амал қилган ва имкони борича уйда қолишга ҳаракат қилган.

Ўттиз олти ёшли ҳайдовчининг раҳбарлари уни ҳимоя воситалари билан таъминлашмаган, автобус ҳам дезинфекция қилинмаган. Натижада, Ньяк вирусга чалинган.

У икки ҳафта давомида ўз-ўзини изоляция қилиш режимига амал қилган. Тўртинчи апрель куни эркакнинг аҳволи оғирлашган.

"У қўрқиб қолганди ва зўрға нафас оларди. Аҳволи жуда оғир эди. У тинмасдан мендан қачон тез тиббий ёрдам келиши ҳақида сўрарди. Унинг охирги сўзлари: "Ойижон, мен чиқа олмайман", - бўлди, деб ҳикоя қилди Анна Ньяк.

Аёлнинг ўғли шифокорлар бригадаси келгач, бир оз муддатдан сўнг вафот этган.

Ньякдан ташқари Лондон жамоат транспорти тизимининг яна тўққиз нафар ходими коронавирусдан вафот этган.

Вафот этганларнинг қариндошлари юз берган ҳодисада Британия пойтахти мэри Содиқ Хонни айблашди. Уларнинг фикрича, ҳукумат ишчиларни инфекцияга қарши махсус воситалар билан таъминламаган.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти охирги маълумотларига кўра, бутун дунёда вирусдан касалланганлар сони 1,35 миллиондан ошди. Британияда беморланганлар сони 55 мингга етган, 6 мингдан зиёд киши вафот этган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (877)

Асосий мавзулар