04:43 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
43210

Янги рейтингда Алишер Усмонов 8-ўриндан 7-ўринга кўтарилган. Унинг бойлиги 11,68 млрд фунт стерлингга баҳоланган.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Алишер Усмонов Буюк Британиянинг энг бой одамлари рўйхатида бир поғона кўтарилди. Янги рейтингда 2019 йилдаги 8-ўриндан 7-ўринга кўтарилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Усмоновнинг бойлиги 11,68 млрд фунт стерлингга баҳоланган. Ўтган йилда бойлиги 11,399 млрд фунт стерлингга баҳоланган эди. Таъкидланишича, Алишер Усмонов жорий йилда Россияга коронавирусга қарши кураш учун 118 млн фунт стерлинг берган. 

Яна бир россиялик тадбиркор, “Альфа-групп” асосчиси Михаил Фридман рейтингнинг 11-ўрнидан жой олган. Унинг бойлиги 10,23 млрд фунт стерлингга баҳоланган.

Millhouse инвестиция компаниясининг асосий эгаси Роман Абрамович эса янги рейтингда ўтган йилдаги 9-ўриндан 12-ўринга тушиб кетган. Унинг бойлиги 10,16 млрд фунт стерлингга тенглиги айтилмоқда.

Янги рейтинг етакчилари британиялик тадбиркор, ихтирочи, Dyson компанияси асосчиси Жеймс Дайсон ва унинг оиласи бўлган. Бизнесменнинг бойлиги 16,2 млрд фунт стерлингга баҳоланган. 

2-ўринни Hinduja Group компанияси эгалари ака-ука Шри ва Гопи Ҳиндуя ва Trans World Group компанияси асосчилари ака-ука Дэвид ва Саймон Рубен эгаллаган. Иккала ака-укаларнинг бойлиги 16 млрд фунт стерлингга баҳоланган.

Нашр экспертлари коронавирус пандемиясининг энг бой британияликларга таъсирини ҳам ўрганиб чиқишган. Ҳисоб-китобларга кўра, Британиянинг энг бой одамлари пандемия сабабли 2 ой ичида 54 млрд фунт стерлинг йўқотган. Баъзи тадбиркорлар, жумладан 20 миллиардер, пандемия сабабли ўз ходимларини ҳақ тўланмайдиган таътилга жўнатган. Бироқ нашрнинг ёзишича, пандемиянинг салбий оқибатлари молиявий соҳада энди бошланмоқда.

Асосий мавзулар