07:47 23 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.92
  • EUR9676.70
  • USD8624.51
Алишер Усманов

Алишер Усмонов яна Британиянинг энг бой одамлари рўйхатидан жой олди

© Sputnik / Владимир Федоренко
Дунёда
Ҳавола олиш
148 0 0

Ҳиндистонлик ака-ука тадбиркорлар Шри ва Гопи Ҳиндужа бу йилги Буюк Британиянинг энг бой одамлари рўйхатининг етакчисига айланишган. Уларнинг бойликлари 28,5 миллиард долларга баҳоланган.

ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Алишер Усмонов Буюк Британиянинг энг бой одамлари рўйхатидан жой олди.

The Times нашри талқинига кўра, Алишер Усмонов Буюк Британиянинг энг бой одамлари рўйхатидан ўрин олган россиялик миллиардерлар етакчисига айлаган.

Бойлиги 14,73 млрд долларга баҳоланган Алишер Усмонов Буюк Британиянинг энг бой одамлари рўйхатининг 8-поғонасидан жой олди. 2018 йил ҳам 14,29 млрд доллар билан шу ўринни эгаллаган эди.

Шунингдек, Британиянинг энг бой одамлари рўйхатидан россиялик икки тадбиркор – Millhouse’нинг асосий эгаси Роман Абрамович (9-ўрин) ва “Алфа-Банк”нинг энг йирик акциядори Михаил Фридман (10-ўрин) ҳам ўрин олган.

Ҳиндистонлик ака-ука тадбиркорлар Шри ва Гопи Ҳиндужа бу йилги Буюк Британиянинг энг бой одамлари рўйхатининг етакчисига айланишган. Уларнинг бойликлари 28,5 миллиард долларга баҳоланган. Улар Hindija Group саноат гуруҳига эгалик қилишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ таниқли тадбиркор ва асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов Forbes янги талқинига кўра Россиянинг энг бадавлат тадбиркорлари рейтингида 12,6 миллиард доллар билан  9-ўринни эгаллагани ҳақида хабар қилган эдик.

Асосий мавзулар