01:31 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Дунёда
Ҳавола олиш
77920

Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти Марказий Осиё ва Кавказни ўрганиш марказининг таҳлилий гуруҳи раҳбари Станислав Притчин Хитой минтақада таъсири учун қандай курашаётгани, унинг ортида турган нарсалар ҳақида фикрларини айтди.

Хитой ва МО Ташқи ишлар вазирлари 16 июлда биринчи онлайн учрашувни ўтказади. Унда коронавирус пандемиясига қарши курашишда ҳамкорлик қилиш масалаини муҳокама қилинади. Шунингдек, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги муносабатларни мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини ҳамда иқтисодий ўсишга кўмаклашиш механизмлари кўриб чиқиш кўзда тутилган.

Станислав Притчин таъкидлашича, пандемия даврида онлайн учрашувлар тобора оммалашиб бормоқда.

Эксперт АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг сўнгги учрашуви ҳам шу форматда ўтганини эслатди. Экспертнинг сўзларига кўра, Хитой ҳукумати Марказий Осиё республикалари билан "самарадорликни кўрсатувчи" алоқа механизмидан фойдаланмоқда.

Минтақа мамлакатлари ўзлари ҳам фаол алоқа ўрнатишмоқда, чунки пандемия четлаб ўтмади. Хитойликлар билан ҳамкорлик борасида улар COVID-19 билан биринчи бўлиб тўқнашдилар, бу фойдали бўлиши мумкин.

“Энг долзарб мавзу - коронавирус. Биз ушбу муаммога биринчи бўлиб дуч келган Хитой ўзининг тажрибаси билан ўртоқлашиш ва Марказий Осиё мамлакатларига ёрдам бериш учун максимал даражада ҳаракат қилмоқда. Албатта, ҳозир ташқи ёрдам жуда зарур, шунинг учун Хитой бу ерда олдинроқ ўйнашга ҳаракат қилмоқда”, - деди эксперт.

Бироқ Хитойнинг ҳам яширин ниятлари бор, деб ҳисоблайди эксперт. Анчадан бери АҚШ ва ХХР ўртасида қарама-қаршилик мавжуд: шу жумладан баъзи Марказий Осиё оммавий ахборот воситаларида Ғарбпараст мақолалар орқали уруш олиб борилмоқда.

"Ҳозир Марказий Осиё АҚШ ва Хитой ўртасидаги қарама-қаршиликнинг энг қизғин нуқтасига айланганини кўрмоқдамиз, у фақат зўрайиб боради ", - деб қўшимча қилди Притчин.

Радио подкастида мутахассиснинг тўлиқ шарҳини тинглашингиз мумкин.

Притчин: Центральная Азия оказалась меж двух огней — США и Китая

Асосий мавзулар