17:43 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
259 0 0

Германия ташқи ишлар вазири мамлакат Россиянинг “Катта еттилик” форматига қайтишига қарши эканини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Германия Россиянинг “Катта еттилик” форматига қайтишига қарши чиқади. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Rheinische Post нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Дипломат Москвани ушбу форматдан чиқариб юборишга мамлакатга Қримнинг қўшилгани ҳамда Украинадаги вазият сабаб бўлганини таъкидлаган.

“Ушбу масала ҳал қилинмаган экан, мен Россияни таклиф этишнинг (G7 саммитига - таҳр.) имконини кўрмаяпман”, — деди Маас. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Шунингдек,у АҚШ президенти Дональд Трампнинг G7 саммитига Россия, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Австралияни таклиф этишга таклифига ҳам қўшилмаслигини маълум қилди. Вазирнинг сўзларига, Берлин учун 11 ёки 12 та мамлакат эмас, балки айнан еттилик ёки йигирматалик формати мақбул саналади.

Шунингдек, Маас россиялик ҳамкасби Сергей Лавровнинг тажрибасига юқори баҳо берган. Маас Россия ТИВ раҳбари ўз мамлакатининг манфаатларини изчил ҳимоя қилиб келиши, бироқ у билан ҳар доим “ечим топиш” мумкинлигини қўшимча қилган.

Аввалроқ Трамп G7 саммитини сентябргача қолдириши ва унга тўрт давлатни - Россия, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Австралияни таклиф қилмоқчилигини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, “еттилик гуруҳ” ўз таркиби бўйича дунёда содир бўлаётганларни аниқ акс эттирмаяпти. Бу мамлакатларнинг “жуда эскирган гуруҳи”.

Владимир Путин ўз навбатида, Москва мулоқотга тайёрлиги ва G8 форматини тикланишини истисно этмаслиги, лекин бу у учун асосий мақсад эмаслигини таъкидлаган.

Асосий мавзулар