17:51 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
416 0 0

Россия ТИВ баёнотида келтирилишича, барча мурожаатларга қарамасдан, Берлин уларга тезкор ва конструктив муносабат билдиришни жоиз деб билмаган.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Берлиннинг Навальний тўғрисидаги баёнотига муносабат билдирди.

Куни кеча АҚШ давлат департаменти G7 мамлакатларининг қўшма баёнотини тарқатди. Унда улар Россияни зудлик билан Алексей Навальнийнинг “заҳарланишида” ким жавобгар эканини аниқлаш ва айбдорларни жавобгарликка тортишни чақиришган.

“Бизнинг барча мурожаатларимизга қарамасдан, Берлин уларга тезкор ва конструктив муносабат билдиришни жоиз деб билмади”, - дейилган Россия ТИВ баёнотида.

Таъкидланишича, Россия ГФРнинг Алексей Навальний атрофидаги воқеаларга бўлган ёндашувини конструктив эмас деб ҳисоблайди.

“Бир вақтнинг ўзида Германия ҳукуматининг шундай конструктив бўлмаган ёндашуви ортида Россияга асоссиз таъналар ёғдирилиши давом этмоқда. Кенг тарқалган дезинформация кампанияси унинг ташаббускорлари асосий вазифани А.Навальнийнинг соғлиғи ҳақида қайғуриш ва унинг касалхонага ётқизилишининг ҳақиқий сабабларини аниқлашни эмас, балки санкция жорий этиш руҳини ишга солишни кўришаётганидан яққол далолат беради”, - дейилган хабарда.

Россия ТИВ баёнотида билдирилишича, ГФР томонидан Навальний иши бўйича маълумотлар йўқлиги Россияга бўлиб ўтган ҳодисани аниқлашда зарурий механизмларни ишга солишига имкон бермаяпти.

Шунингдек, хабарда Германия россиялик тиббиёт ходимларининг немис ҳамкасблари билан Навальний иши бўйича мулоқотини тўхтатиб қўйганини қўшимча қилинган.

“Таъкидлаймизки, россиялик тиббиёт ходимлари ҳам немис ҳамкасблари билан Россия ва Германия эга бўлган А.Навальний аҳволи тўғрисидаги маълумотларни муҳокама қилиш учун мулоқотни йўлга қўйишни таклиф этмоқда. Афсуски, Германия томони бу жараённи сустлаштириб тўхтатиб қўймоқда”, - дейилган хабарда.

Навальний 20 август куни самолётдан ўзини ёмон ҳис этгач, Омскда шошилинч касалхонага ётқизилган эди. Омсклик врачлар текширувлар якунига кўра, моддалар алмашинуви бузилиши оқибатида қон таркибида қанднинг кескин тушиб кетиши юз берган, дея ташхис қўйганлар. Аммо у нима туфайли юз бергани - ҳозирча маълум эмас, Навальний қони ва пешобида, омсклик шифокорлар маълумотларига кўра, заҳарлар аниқланмаган.

Кейинчалик блогерни самолёт билан Германияга олиб кетишди. Чоршанба куни ГФР ҳукумати ҳарбий медикларга таянган ҳолда, Навальнийни "Новичок" жанговар моддаси таркибига кирувчи заҳарли субстанция билан заҳарлашгани ҳақида баёнот берди.

Кремль Берлин Москвани ўз хулосалари ҳақида хабардор этмаганини таъкидлади, Россия ТИВ эса Россия ушбу ҳолат юзасидан Германиядан расмий жавоб кутаётганини билдирди.

7 сентябрь куни Берлиннинг “Шарите” клиникаси Навальний ҳолати яхшилангани, уни комадан чиқаришга муваффақ бўлингани ҳақида хабар берди.

Асосий мавзулар