11:51 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
35910

Июль ойи бошида рэп йўналишида ижод қилувчи америкалик қўшиқчи Канье Уэст АҚШ президенти пойгасида иштирок этиш ниятида эканини маълум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Америкалик рэпер Канье Уэст ўзининг Twitter᾽даги саҳифасига дзюдо бўйича машғулотда бўлган Россия президенти Владимир Путин суратини жойлади.

16 сентябрь куни эълон қилинган суратда Россия етакчисининг 2016 йилда дзюдо бўйича Россия терма жамоаси вакиллари билан учрашуви акс этган. Дзюдочи Муса Могушков билан машғулотда Путин рақибини йиқитмоқда.

​“Биринчи рақамли қоида: Ye᾽ни тингла”, - дея шаҳр ёзилган суратда. Ye Уэстнинг тахаллуси ва альбомининг номидир.

Қўшиқчи Путин сурати ва шарҳ бир-бирига қандай боғлиқлигига аниқлик киритмаган.

Июль ойи бошида рэп йўналишида ижод қилувчи америкалик қўшиқчи Канье Уэст АҚШ президенти пойгасида иштирок этиш ниятида эканини маълум қилган эди. Сайловолди пойгада у мустақил номзод сифатида иштирок этишни режалаштирган эди.

Асосий мавзулар