12:52 21 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
464 0 0

Россия ТИВ баёнотида ёзилишича, Тоғли Қорабоғ ҳудудида вазият кескинлашган. Ҳар иккила томондан ўққа тутиш кузатилмоқда. Қурбонлар ҳақида маълумотлар бор.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Тоғли Қорабоғ можароси томонларини зудлик билан ўт очишни бас қилишга чақирди.

Баёнотда ёзилишича, Тоғли Қорабоғ ҳудудида вазият кескинлашган. Ҳар иккила томондан ўққа тутиш кузатилмоқда. Қурбонлар ҳақида маълумотлар бор.

“Томонларни зудлик билан ўт очишни бас қилишга ва вазиятни барқарорлаштириш мақсадида музокараларга ўтишга чақирамиз”, - дейилган Россия ташқи сиёсий идораси баёнотида.

Аввалроқ якшанба куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари Қорабоғда туташ чегаралардаги аҳоли пунктини ўққа тутганини маълум қилган эди. Ушбу маълумотларга кўра, аҳоли орасида қурбонлар бор. Арманистон Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қорабоғ “ҳаво ва ракета ҳужумларига” учраган. Арман томони Озарбайжоннинг иккита вертолёти ва учта учувчисиз учиш аппаратини уриб туширганини хабар қилди.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси президенти матбуот котиби Ваграм Погосян Қорабоғда тинч маҳаллий аҳоли, жумладан, пойтахт Степанакерт артиллерия ҳужумига учраганини маълум қилган эди. У аҳолини яширинишга чақирган эди.

Кейинчалик Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон қуролли кучлари Қорабоғдаги туташ чегараларда ҳужумга қарши амалиёт бошлаганини маълум қилди. Арманистон Озарбайжон учта танкини қўлдан бой берганини хабар қилди. Озарбайжон ҳарбийлари эса Арманистон қуролли кучларининг 12 та зенит комплекслари йўқ қилинганини маълум қилди.

Асосий мавзулар