20:52 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
273 0 0

Озарбайжон Миллий Мажлиси Тоғли Қорабоғда вазият кескинлашгани туфайли ҳарбий ҳолат жорий этишга қарор қилди. Энди 48 соат ичида уни мамлакат президенти тасдиқлаши лозим.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Озарбайжон Миллий Мажлиси (парламенти) Тоғли Қорабоғда вазият кескинлашгани туфайли қатор шаҳарлар ва ҳудудларда ҳарбий ҳолат жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Парламент ушбу қарорни навбатдан ташқари йиғилишда қабул қилган. Энди 48 соат ичида уни мамлакат президенти тасдиқлаши лозим.

Комендантлик соатини эълон қилиш Озарбайжон ИИВ зиммасига юкланмоқда.

Тоғли Қорабоғдаги кескинлик

Тоғли Қорабоғдаги туташув чизиғидаги вазият якшанба, 27 сентябрь куни эрталаб кескинлашди. Тан олинмаган республика Озарбайжон ҳарбийлари унинг ҳудудини, жумладан, пойтахт Степанакертни ўққа тутганини маълум қилди. Тинч аҳоли орасида қурбонлар бор.

Боку ва Ереван вазиятни кескинлаштиришда бир-бирини айламоқда. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги арман томони ўт очгани, озарбайжон томони эса ҳужумга қарши амалиётни бошлаганини таъкидламоқда. Арманистон Мудофаа вазирлиги Қорабоғ Озарбайжон томонидан ҳаво ва ракета ҳужумига учраганини маълум қилмоқда.

Арманистон ҳукумати Тоғли Қорабоғдаги ҳодисалар туфайли мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик жорий этди. Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси раҳбарияти ҳам шундай қарор қабул қилган.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги Боку ва Ереванни зудлик билан ўт очишни бас қилишга ва музокаралар ўтказишга чақирган эди.

Қорабоғ можароси 1988 йилнинг февралида, Тоғли Қорабоғ автоном вилояти ўзининг Озарбайжон ССР таркибидан чиқиши ҳақида эълон қилганида бошланган эди. 1992-1994 йилги қуролланган қарама-қаршилик давомида Озарбайжон Тоғли Қорабоғ ва унга қарашли еттита туман устидан назоратни бой берган. 1992 йилдан буён ЕХҲТнинг (ОБСЕ) Минск гуруҳи доирасида - ҳамраислар - Россия, АҚШ ва Франция бошчилигида можарони тинч йўл билан бартараф этиш бўйича музокаралар ўтказиб келинади. Озарбайжон ўз ҳудуди яхлитлигини сақлаб қолишга қаттиқ туриб олган. Арманистон тан олинмаган республика манфаатларини ҳимоя қилиб келади, чунки Тоғли Қорабоғ Республикаси музокаралар томони эмас.

Асосий мавзулар