04:16 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
1423 0 0

Бугун тунда намойиш иштирокчилари Оқ уйга киришди. Шунингдек, митингчилардан иборат гуруҳ Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси биносига қараб йўл олишган. Бишкекда нималар содир бўлмоқда - тафсилотлар

ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. 5 октябр куни туш вақтидан бошлаб Ала-Тоо майдонида мухолиф кучлар норозилик акцияси бўлиб ўтди. Парламент сайловлари дастлабки якунларидан норизо бўлган 3-4 минг одамлар тўпланишди. Оқ уй дарвозаларини ишғол қилишга бўлган уринишдан сўнг милиция ва митингчилар ўртасида бир неча соатга чўзилган тўқнашувлар бошланди. Тунда митинг иштирокчилари Оқ уйга бостириб киришган.

Sputnik Қирғизистон журналистлари шаҳарда тун давомида рўй берган ҳодисаларни ёритганлар. Тун давомида Оқ уй мухолифатчилар қўлига ўтди, собиқ президент Алмазбек Атамбаев эса озод этилди.

Нашр хабарига кўра, можаро кеч соат 8 ларга ўта зиддий тус ола бошлаган: митинг иштирокчилари Оқ уй Оқ уй дарвозасини ишғол қилишни бошлаган, одамлар девордан ошишга ҳаракат қилган, бино тошбўрон қилинган.

Худди шу вақтда майдонда "спецназ" пайдо бўлган. Куч тузилмалари шовқин гранаталари ва кўз ёш келтирувчи газ ёрдамида митинг қатнашчиларини "Ала-Тоо" майдонидан тарқатиб юборишга муваффақ бўлган, аммо норозилик акцияси иштирокчилари ўз позицияларини бой беришга шошилмади.

Бир неча нафар йирик сиёсатчилар жароҳатланган. Хусусан, резина ўқдан "Ата Мекен" партияси раҳбари Жанар Акаев жабрланган, "Мекен ынтымагы" партиясидан депутатликка номзод Темирбек Асанбеков ҳам жароҳат олган.

Куч тузилмалари ва норозилик намойиши иштирокчилари ўртасидаги зиддиятли тўқнашув бир неча соат давом этган. Касалхоналарга жароҳатланганлар етказиб турилган. Жами 590 нафарга яқин инсон жабрланган. Бир нафари олган жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлган. 13 киши реанимацияда қолмоқда.

Тонг саҳар учга келиб, Оқ уй митинг намойишчилари қўлига ўтган, куч тузилмалари эса умуман кўриниш бермаган.

Эрталаб 4га келиб, митинг қатнашчиларининг бир қисми Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси биносига қараб йўл олган.

Улар собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг озод этилишини талаб қилганлар. Идора девори йўқ қилинган.

Музокаралар бўлиб ўтганидан ярим соатдан сўнг собиқ давлат раҳбари ўз тарафдорлари қуршовида бўлган.

Эрталаб соат еттида, бу вақтга келиб, мухолифатчилар қўлига ўтган Оқ уйдан тутун чиқа бошлаган.

7.30 га келиб, собиқ бош вазир Сапар Исаков ва собиқ депутат Равшан Жээнбековларнинг озод этилганликлари ҳақида маълум бўлди.

Ҳозирда майдонда 1,5 мингдан зиёд митинг қатнашчилари бўлиб турибди. Оқ уйдаги ёнғин ўчирилган, волонтерлар эса ахлат ва тошларни йиғиштиришга ёрдам беришмоқда.

Эрталаб тўққизга яқин президент матбуот-котиби Толгонай Стамалиева давлат раҳбари вазиятни назорат қилаётгани хусусида баёнот билан чиқиш қилган.

Асосий мавзулар