19:00 03 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Дунёда
Ҳавола олиш
227 0 0

Буюк Британия ҳукумати Польша ва Литвага бирдамлик рамзи сифатида Беларусдаги элчисини маслаҳатлашув учун чақириб олишга қарор қилди

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Буюк Британия ҳукумати Польша ва Литвага бирдамлик маъносида Беларусдаги элчисини маслаҳатлашув учун чақириб олиш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда Британия ТИВ раҳбари Доминик Рааб Twitterда маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.

"Буюк Британия Беларуснинг польшалик ва литвалик дипломатларни чиқариб юбориш қарорини қоралайди. Бу мутлақо асоссиз ва беларус халқини изоляциялайди. Бирдамлик рамзи сифатида Беларусдаги вазият бўйича маслаҳатлашиш учун элчимизни вақтинчалик чақириб олмоқдамиз", - деб ёзган Рааб.

Беларуснинг ЕИ давлатлари билан муносабатлари 9 август куни бўлиб ўтган президент сайловларидан сўнг кескин ёмонлашди: МСҚ маълумотларига кўра, унда олтинчи бор Александр Лукашенко ғалаба қозонган эди. Республика мухолифати Светлана Тихановскаяни сайланган етакчи, деб ҳисоблайди. Евроиттифоқ Лукашенкони Беларуснинг қонуний президенти сифатида тан олмади. Сайловлардан сўнг мамлакатда оммавий норозилик акциялари давом этиб келмоқда.

Беларус ТИВ 2 октябрда Польша ва Литвага 9 октябрга қадар мамлакатдаги дипломатлар сонини 50 нафардан 18 нафаргача ва 25 нафардан 14 нафаргача қисқартиришни таклиф этгани тўғрисида хабар берган эди.

Беларуснинг Польша ва Литвадаги элчилари маслаҳатлашув учун Минскка чақиртириб олинди. Беларус ТИВ баёнотига кўра, бу ҳаракатлар ЕИнинг ушбу икки мамлакати томонидан Минскка нисбатан "очиқ нодўстона ҳаракатлари" билан боғлиқ. Улар ички ишларга аралашувини яширмаяпти, Беларуснинг базавий суверен ҳуқуқларини рад этмоқда.

Бадавлат буржуйчалар ва айтишникларга ҳокимият керак бўлиб қолди - Лукашенко >>>

Кейинчалик Польша ва Литва элчилари Беларусдан маслаҳатлашувлар учун чақиртириб олинган эди.

Беларус ҳукумати сал аввал ҳам протест акциялари чет элдан мувофиқлаштирилаётгани тўғрисида ўз баёнотларида кўплаб маротаба таъкидлаган эди. Лукашенко ғарб давлатларини республикадаги вазиятга бевосита аралашувда айблади ва тартибсизликлар АҚШ томонидан йўналтирилаётгани, европаликлар эса уларга "қўшилиб ўйнаётганини" айтди.

Протест акциялари мувофиқлаштирилаётган давлатлар сифатида Лукашенко Польша, Чехия, Литва ва Украинани санаб ўтган.

Асосий мавзулар