06:19 18 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Дунёда
Ҳавола олиш
92 0 0

Жозеф Байден штаби вакиллари АҚШ Умумий хизматлар бошқармасига сиёсатчини Американинг сайланган президенти деб тан олиш тўғрисида сўровнома юборди.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Демократик партиядан президентликка номзод Жозеф Байден штаби вакиллари АҚШ Умумий хизматлар бошқармасига сиёсатчини Американинг сайланган президенти деб тан олиш тўғрисида сўровнома юборди. Бу ҳақда “Fox News” телеканали хабар қилди.

Ҳужжатда ёзилишича, Байденнинг сайловлардаги ғалабаси мустақил тасдиғини топган. Штаб идора кечиктирмай Байден ва Камала Ҳаррисни мамлакат президенти ва вице-президенти деб тан олишига умид билдирган.

Шунингдек, сўровномада ҳозир АҚШ иқтисодий манфаатлари ва мамлакат миллий хавфсизлиги федерал ҳукумат зудлик билан халқ истагини бажариш ва ҳукуматни беғалва топширишни амалга ошира олиш ёки олишмаслига боғлиқ экани таъкидланган.

Аввалроқ “Politico” газетаси АҚШ Умумий хизматлар бошқармаси раҳбари Эмили Мерфи Байденнинг сайловлардаги ғалабасини тан олишдан бош тортаётганини хабар қилган эди. Экспертларнинг тушунтиришича, унинг розилигисиз Байден молиявий ресурсларга рухсат ололмайди.

Америка ОАВларига кўра, президент сайловларида демократ Жо Байден ғалаба қозонди. У ўзини аллақачон ғолиб деб эълон қилди. Амалдаги мамлакат президенти Дональд Трамп мағлубиятини тан олмади. Унинг адвокатлари турли штат судларига овозларни санашни тўхтатиш ва тахмин қилинган қонунбузарликларни суриштиришни талаб қилиб даъво аризасини киритмоқда.

Қонунга биноан сайланган президент 2021 йил 20 январда вазифаларини бажаришга киришиши лозим.

Теглар:
Дональд Трамп, Камала Ҳаррис, сайлов, АҚШ, Жо Байден

Асосий мавзулар