01:33 16 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Дунёда
Ҳавола олиш
60511

Асосийси, туташув ҳудудида барча турдаги жанговар ҳаракатлар тўхтатилди, биз бугун ўқ овозини эшитмаяпмиз, вазият аста-секин барқарорлашмоқда, деди тинчликпарвар қўмондон.

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Тоғли Қорабоғда ҳеч қандай жанговар ҳаракатлар олиб борилмаяпти, ўт очишни тўхтатиш борасида эришилган битим бажарилмоқда. Бу ҳақда Тоғли Қорабоғдаги Россия тинчликпарвар кучлари қўмондони генерал-лейтенант Рустам Муродов айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Уч давлат раҳбарлари томонидан имзоланган, 10-ноябр куни соат 00:00 дан (Боку вақти билан 01:00 - таҳр.) кучга кирган битимлар бугун тўлиқ ҳажмда амалга оширилмоқда. Асосийси, туташув ҳудудида барча турдаги жанговар ҳаракатлар тўхтатилган, биз бугун ўқ овозларини эшитмаяпмиз, вазият секин-аста барқарорлашмоқда ", - деб хабар қилган Мурадов.

У, шунингдек, марказий ҳарбий округининг 15-алоҳида мотоўқчилар тинчликпарвар бригадаси, шанба, 14 ноябр куни туташув линиялари бўйлаб барча кузатув постларини жойлаштириш ишларини тўлиқ якунлашини маълум қилди.

Қорабоғ бўйича Озарбайжон, Россия ва Арманистон раҳбарларининг уч томонлама баёноти 2020 йил 10-ноябрда имзоланган. Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 2020 йил 10 ноябрда Москва вақти билан 00:00 дан (Боку вақти билан 01:00) Тоғли Қорабоғ можароси зонасида ўт очиш ва барча ҳарбий ҳаракатлар тўлиқ тўхтатишларини эълон қилишди.

Ушбу битимга кўра, Агдам тумани 2020 йил 20 ноябргача Озарбайжон Республикасига қайтарилади. 2020 йил 15 ноябргача Келбажар тумани, 2020 йил 1 декабргача эса Лочин тумани қайтарилиши белгиланган. Шу билан бирга, туташув линияси ва Лочин коридори бўйлаб Россия Федерациясининг тинчликпарвар контингенти жойлаштирилади. Параллел равиша оккупация қилинган ҳудуддан Арманистон қуролли кучлари чиқарилади.

Яқин уч йил ичида Арманистон ва Ханкенди ўртасидаги алоқани таъминлаш учун Лочин коридори бўйлаб янги йўл қурилиши режаси тузилади. Ички кўчирилган шахслар ва қочқинлар Тоғли Қорабоғ ҳудудига ва унга туташ ҳудудларга БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги назорати остида қайтиб келишади. Иқтисодий ва транспорт алоқаларини блокдан чиқариш кутилмоқда. Озарбайжоннинг ғарбий туманлари ва Нахчиван Автоном Республикаси ўртасида транспорт алоқалари таъминланади.

Асосий мавзулар