08:41 26 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
175420

Экспертларнинг умидсиз прогнозларига кўра, Сарез кўлидан сув оқиб кетадиган бўлса, Марказий Осиёнинг тўртта мамлакати ҳудудлари жабр кўради

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Сарез кўли қайтадан эколог ҳимоячилари эътиборини тортмоқда. Британиянинг Daily Mail нашри ноябр ойида кўлни портлаши кейинга қолдирилган бомба, дея атаган эди. Сарез кўли улкан тошқин, вайронагарчилик ва юзлаб одамларнинг ўлими билан таҳдид қилиши мумкинми, бу масалани "Известия" ўрганди.

Сарез кўли пайдо бўлиши тарихи

Ҳаммаси 1911 йилда бошланган. Қаттиқ ер силкиниши ер юзидан Усой қишлоғини йўқ қилиб юбориб, Мурғоб дарёсини тўсиб қўйган янги тоғ ҳосил бўлган. Икки тоғнинг бирлашиши натижасида табиий равишда дамба юзага келган ва у секин-аста сувга тўла бошлаган.

Ярим йил Сарез қишлоғини сув босиши натижасида кўл ҳосил бўлган ва эндиликда у Сарез кўли, дея атала бошлаган. Кўлнинг интенсив тўлдирилиши 1926 йилда якунланган.

Сарез кўлининг чуқурлиги 500 метрга етади, умумий ҳажми эса 17 куб километрга.

Кўл сайёҳлар орасида жуда оммалашган, аммо у ерга фақатгина ФВВ рухсати билангина бориш мумкин.

Сарез кўли нимаси билан хавфли

Бироқ, сувга лиммо-лим ва гўзал кўл ҳақиқий хавф келтириб чиқаради: табиий тўсиқ сув билан ювилиб кетган ёки Усой тўғонини йўқ қилиши мумкин бўлган зилзилалар ва кўчкилар юз берган тақдирда, "геологик қамоқдан" катта миқдордаги сув чиқиб кетади.

 

МГУ Механика институти ҳисоб-китобига кўра, ўпирилиш юз берган тақдирда, 3 километрдан кўпроқ тепаликдан баландлиги 150 метргача бўлган сел оқими озодликка ўзини уради. Водийларда уммон баландлиги 15 метргача(уч қаватли уй баландлигига тенг)  пасайиши мумкин.

Бу Фавқулодда ҳолат нафақат Тожикистон, балки Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон ҳудудларни ҳам қамраб олади.

Потенциал хавфли ҳудудларда бугун 6 миллион нафаргача аҳоли истиқомат қилади.

Потенциал хавфли табиий ҳодиса инсон ҳаётидан ташқари, инфратузилмага ҳам зарар етказади: йўлларни, кўприкларни ва гидромелиоратив (ирригация ва дренаж) ускуналарини йўқ қилади. Уларни қайта тиклаш ишларини бир йилсиз бошлаш мумкин бўлмайди.

Бахтсиз ҳодисанинг олдини олиш мумкинми?

СССР вақтларидаёқ Усой уюмида гидроэлектрстанциясини барпо этиш масаласи кўриб чиқилган эди. Аммо бу режани амалга ошириш мураккаблиги туфайли ГЭС қурилмай қолиб кетди.

Тожикистонда ушбу масалани ҳал этишга бошқача ёндашув ишлаб чиқилди: расмий Душанбе Сарез кўлидаги ичимлик сувини чет элга сотишни мўлжалламоқда. Бу борада ўнлаб давлатлар билан музокаралар олиб борилган бўлса, аммо битим имзолашга фақатгина Хитой рози бўлган. Кўлнинг ўта ноқулай ва мураккаб жойлашуви ушбу лойиҳани режалаштирилган қувватга олиб чиқишга имкон бермаяпти.

Сарез кўли устидан туну-кун мониторинг олиб борилади. Фавқулодда ҳолатлар бўйича комиссия датчиклар кетидан кузатув олиб боради ва кўлдаги ҳар қандай ўзгаришларни назорат қилиб боради.

Сув сатҳининг кескин ўзгариши юз берган тақдирда кузатувчилар зудлик билан "тревога" эълон қилишлари керак. 2020 йилда Осиё банки ускунанинг модернизацияси учун 10 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратган.

Асосий мавзулар