Видео

Киселев: танқид - менинг вазифам эмас

“Россия сегодня” Халқаро ахборот агентлигининг бош директори Дмитрий Киселев журналистлар саволига жавоб бераркан, Белорус ҳукуматини танқид қилиш ҳақида, Россия-Белорус мунособатлари ҳақида гапирди. Ушбу савол-жавобни қуйидаги видеолавҳамизда томоша қилинг.

Белорус журналистларнинг ҳукуматини танқид қилиш ҳақидаги саволига Киселев “танқид — менинг вазифам эмас” деб жавоб берди.

“Бизнинг мақсад – ривожланиш йўлларини излаш ва ижобий ҳужум. Танқид масаласига келсак… Бизда ҳали танқид қилиш маданияти етарлича ривожланмаган – одамлар дарҳол шахсиятга ўтиб кетишади, бир-бирини ҳақорат қилишни бошлайди, ҳатто бир-бирга ёмонлик қилишга ўтади. Украина билан худди шундай вазият рўй берди. Оқибатда мамлакат аросатда қолиб кетди. На у ёқлик на бу ёқлик. Буни кузатиш — жуда оғир”, — деди Киселев.

Sputnik Минске мултимедиа марказ очди - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Sputnik Минскда янги матбуот маркази очди

Эслатиб ўтамиз, кеча Белоруссия пойтахти Минскда Sputnik янги мултимедиа ахборот маркази очилиш маросими бўлиб ўтганди. Маросимда Белоруссия Ахборот вазири Лилия Ананич, Россиянинг Белоруссиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Александр Суриков ва “Россия сегодня” медиагуруҳининг бош директори Дмитрий Киселев қатнашди. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала