Хафа бўлган Саудияликлар Обамани совуқ кутиб олишди

© Jim Watson / AFPСаудия Арабистонида Барак Обамани Эр-Рияд ҳокими кутиб олди
Саудия Арабистонида Барак Обамани Эр-Рияд ҳокими кутиб олди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистони Обамага эҳтиёткорона мунособатда бўлишмоқда. Бунинг сабаби АҚШнинг (Саудиянинг доимий рақиби) Эрон билан яқинлашуви ва Саудия Арабистонига нисбатан “иттифоқчи деб аталмиш” деган иборани қўллагани бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обамани Саудия Арабистонида совуқ кутиб олишди. Қирол Салман ибн Абдул-Азиз ал-Сауд АҚШ президентини аэропортда шахсан кутиб олмади, деб хабар беради РИА Новости.

Нью-Йоркда теракт содир бўлган майдон - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Сенаторлари 11 сентябр терактларида Саудия Арабистонини айбламоқда

Экспертлар таъкидлашича, Саудия Арабистони бир неча йил олдин Джордж Бушни ҳам шундай совуқ кутиб олишган эди. 

“Обама Саудия Арабистонини нақадар қаттиқ ранжитгани, бугун маълум бўлди. Уни жуда совуқ кутиб олишди”, — деб ёзди Der Spiegel журнали.  

Gulf Research Center таҳлилчиси Мустафа Аланининг фикрича АҚШ президентини кутиб олишда юқори лавозимли шахсларнинг йўқлиги бу Саудия Арабистонинг АҚШ президентига ишонмаслик белгисидир.

“Саудияликлар ва АҚШнинг олдинги президенти ўртасида ҳам бир неча тушунмовчиликлар бор эди, лекин бу сафа улар ўз ваъдаларини бажармаган АҚШ президентига мутлақ ишонмасликларини намойиш қилишди”, — деди Алани.  

Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Адал Ал-Жубайра - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони АҚШ иқтисодиётини синдириб ташламоқчи

Саудия ва АҚШ ўртасида бир неча ўзаро айбловлар бор. АҚШ конгрессида охирги вақтларда Саудия Арабистони кўп маротаба танқид қилинди. Сиёсатчилар Ар-Риёдга қурол сотишни таъқиқлаш  ва мамлкатни 11 сентябр терактларига алоқадорликда айблашди. Бунга жавобан Саудия Арабистони АҚШ иқтисодини касодга учратиш билан пўписа қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0