Жамият

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 7,5 млн сўм пул мукофоти берилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВетераны войны танцуют на празднике 9 мая в Ташкенте
Ветераны войны танцуют на празднике 9 мая в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронлари моддий рағбатлантирилади.

ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 7,5 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади. Шавкат Мирзиёев “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғриси”даги фармонни имзолади.

СПУТНИК_22 июня - день начала Великой Отечественной войны - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Огоҳлантиришсиз ҳужум қилишган: 79 йил олдин Улуғ Ватан уруши қандай бошланган

9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронлари моддий рағбатлантирилади.

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига янги медал ва пул мукофоти совға қилинади

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофоти тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминлайдилар.

Ўтган йили Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 5 миллион сўм пул мукофоти берилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала