Колумнистлар

Европа “AstraZeneca”дан интиқом оляпти

© AFP 2018 / JUSTIN TALLISВакцина AstraZeneca
Вакцина AstraZeneca - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2021
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Аллақачон 20 дан зиёд, аксарият Европа мамлакатлари “AstraZeneca” инглиз-швед компаниясининг Оксфорд университети билан биргаликда ишлаб чиқилган вакцинадан фойдаланишни вақтинча тўхтатди. Кеча рўйхатни вакцинанинг “ватани” - Швеция тўлдирди.
Расмий сабаб – эмланганларда қон қуюқлашиши кузатилган.
Ўз навбатида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, аслида, компаниянинг ёнини олди. “Ҳолатларни вакцина келтириб чиқарганига оид далиллар йўқлигини” маълум қилиб, “ҳаётларни сақлаб қолиш ва касалликнинг оғир шаклини жиловлаш учун” эмалаш ишларини давом эттиришга чақирди. Шунга қарамасдан, ЖССТ келиб тушаётган маълумотларни ўрганиши ва натижаларини эълон қилишга ишонтирди.
Афсуски, “AstraZeneca” билан боғлиқ вазиятни тиббиёт ва холис илмий тадқиқотлар нуқтаи назаридан кўриб чиқиш бефойда. Дунё фармацевтикаси аллақачон порахўрликка ботган. Пандемия эса бу жараённи кучайтирди.
Канцлер Австрии Себастьян Курц выступает на пресс-конференции, посвященной текущей ситуации с поставками вакцин от COVID-19 в Вене - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Колумнистлар
“Чорасизлик”: ЕИда кимлар “Спутник V”га қизиқиш билдирмоқда
Шундай экан, ЖССТнинг позицияси “AstraZeneca” хавфсизлигининг реал даражаси билан нақадар боғлиқлиги, қай даражада сиёсий мақсадларга мувофиқлигини фақат тахмин қилиш мумкин. Эмланганларда оғир ножўя таъсир ва ҳатто ўлим ҳолати кузатилгани ҳақидаги хабарлар эмлаш бошлангандан буён мунтазам келиб тушарди, аммо препаратдан фойдаланишни тўхтатиш каби қатъий қадамни Германия, Франция ва Европанинг бошқа етакчи мамлакатлари уларни бунга туртган сиёсий шароит юзага келганда ташлашди.
ЕИ эмлаш амалда барбод бўлмоқда. Бу ҳақда етакчи дунё ОАВлари ва обрўли сиёсатчилар бонг урмоқда. Асосий айб, шаксиз, тегишли қарорларни ишлаб чиқишда энг фаол иштирок этган Брюссел, Берлин ва бошқа Ғарбий Европа пойтахтларига гарданида. “AstraZeneca”га пул тикиш уларнинг асосий хатоларидан бири бўлди.
Компаниянинг тайёр маҳсулот билан бир муддати кечикиш билан бозорга чиққани ярим ғалаба. Асосийси – у Евроиттифоқ олдида ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмас экан.
Биринчи жанжал январда келиб чиққан эди. Ўшанда “AstraZeneca” Брюсселни ишлаб чиқариш-логистика муаммолари туфайли шартномада кўрсатилган етказиб беришни яқин ойларда 60 фоизга қисқартиришга мажбурлиги ҳақида хабардор қилганди.
Буюк Британия “AstraZeneca” билан ўз битимини тузгани вазиятни кескинлаштирмоқда. Битимга кўра мамлакат ўз ҳудудида ишлаб чиқарилган препаратга устуворлик ҳуқуқига эга. Бу Лондонга қитъага қараганда вакцинага бўлган талабларини яхши қондиришни берди. Равшанки, якунланган Brexit очиқчасига ЕИ фойдасига бўлмаган.
Шундай экан сўнгги ҳафтада Европа компаниянинг келишувларга риоя қилишига эришиш учун имкони бор нарсалардан фойдаланиб, босим ўтказди.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Дунёда
Германия, Италия ва Франция AstraZeneca билан эмлашни тўхтатди
Натижада вазият янада ёмонлашди.
Ўтган жума куни “Reuters” агентлиги “AstraZeneca” қўшимча равишда ўз вакцинасини ЕИ мамлакатларига етказиб беришни қисқартиргани ҳақида хабар қилди. 25 февраль куни компания раҳбари Паскал Сорио Европа парламентига улар ЕИга биринчи чоракда 40 миллион доза – аввалига режалаштиришган 90 миллион доза ўрнига - етказиб беришга ҳаракат қилишларини айтганди. Ўтган ҳафта охирида бу кўрсатгич зўрга 30 миллионга етиши маълум бўлди.
Вакцина обрўйига катта путур етди.
Бироқ буни ҳал қилувчи дейиш ярамайди. Катта эҳтимол билан йирик халқаро тузилмалар ва бошқа нуфузли ғарб давлатлари “AstraZeneca”ни қўллаб-қувватлашади. Гап фақат у учун эмлашнинг асосий препарати бўлган Буюк Британия ҳақида эмас. Кеча компания хабар тарқатди. Унда АҚШ ҳукумати билан ўз дориларини қўшимча етказиб бериш тўғрисида битим имзолагани айтилган.
Бунинг ҳаммаси Ғарб ичида бартараф қилиб бўлмайдиган қарама-қаршилик кучаётганини навбатдаги тасдиғи сифатида янада қизиқ. Бундан бир неча ҳафталар муқаддам трансатлантик ҳамкорлар ўртасидаги ҳар қандай ихтилоф Дональд Трампнинг зараркунанда фаолиятига ағдариларди. Аммо у Оқ уйни тарк этганига қарамай, Европа ва Штатлар ўртасидаги можаролар тугай демаяпти, “Шимолий оқим-2” ёки мудофаа харажатларига тааллуқли ёки тааллуқли эмас. “AstraZeneca” атрофидаги жанжал бўлса – янги омил ва унинг сабабини кетган АҚШ президентининг зиммасига умуман юклашнинг иложи йўқ.
Премьер-министр Великобритании Борис Джонсон наблюдает за вакцинацией во время своего визита в больницу Chase Farm на севере Лондона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2021
Дунёда
ЕИнинг кўплаб давлатлари AstraZeneca вакцинасидан воз кечмоқда. БССТ қандай фикрда?
Чунки ҳаммасининг замирида у учун кураш қизиётган ресурс тақчиллиги ётибди. Ҳар бир иштирокчи ўз улуши олиш учун кундан кунга “ноанъанавий” чоралардан фойдаланишлари қолмоқда.
Ҳақиқат шуки, у ерда бундай воқеликни тан олишлари даргумон. Бунда навбатдаги равишда ўз мақсадлари ва қадриятлари ягона бўлган Ғарб ичида нифоқ солаётган жонга теккан “Москва қўли” борлиги маълум қилиниши ажабланарли бўлмайди.
Бунда буни уддалаш, айниқса, осон бўлди. Зеро Европа “AstraZeneca”га қарши душманларча демарш уюштириб, бир неча захирадаги вариантга эга бўлади. Улар билан юқори ишончни оқламаган вакцина ўрнини босишади. Россиянинг “Спутник V” вакцинаси эса бу рўйхатга раҳбарлик қилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала