Колумнистлар

Байден кимнинг қўғирчоғи

© AFP 2018 / DREW ANGERERПрезидент США Джо Байден
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2021
АҚШ президентини қандай бошқариш мумкин? Ҳа, ўзингизга керакли саволни берсангиз бўлди, у "Мммм, Ҳа" деб жавоб беради.
Россияда барча АҚШ президентининг Владимир Путин ҳақида айтган гапи билан танишаётган бир вақтда АҚШда журналистлар ундан ҳам ҳайратли хабар билан машғул эди: Оқ уй ваниҳоят Жо Байденнинг биринчи матбуот анжумани санасини эълон қилди – 25 март.
Бу жуда катта иш, аниқроғи Вашингтон янги маъмурияти уни ана шундай воқеага айлантирди.
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Россия
Захарова Байденнинг Россия ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирди
АҚШда узоқ йиллик анъана бор: янги сайланган президент, одатда бир ой ичида ўзининг илк матбуот анжуманини ўтказади. Масалан Барак Обама масалан – журналистлар олдига президентлигининг 20 кунида, Дональд Трамп – 27 ва Жорж Буш – 33 кунида чиққан эди. Байден бўлса – 64 кунлик пауза олди, бу сана ҳам ўзгариб қолмаса ҳали.
Сўнгги кунларда ушбу мавзу АҚШ ОАВларининг жиғига тегадиган даражада кўп муҳокама қилинди, дексак хато бўлмайди. Ҳатто президентга хайрихоҳ бўлган ОАВлар ҳам унинг журналистар билан мулоқотда қандайдир “бир хил ҳазиллар, Оқ уй томонидан қаттиқ назорат остида ўтадиган режелаштирилган тадбирлардан иборат” бўлиб қолганини пайқашни бошлаган эдилар.
Бундан бир ҳафта олдин навбатдаги навбатдаги кўнгилсиз воқеа содир бўлган эди. Ўшанда Хўжалик моллари дўконига ташриф бюрган Байден журналистлар саволига жавоб бермоқчи бўлганда, президент ёрдамчилари унга оғиз очишга имкор беришмаган эди.
Московский Кремль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Россия
Кремль Байденнинг Путин ҳақидаги гапларига муносабат билдирди
Албатта бундай ҳаракатлар Оқ уй эгасининг когнитив функциялари, президентлик вазифаларини бажара олиш ёки олмаслиги ҳақида шубҳа ва миш-мишлар келтириб чиқаради. Президентни журналистлардан бунчалик “олиб-қочишнинг” албатта ўзига яраша сабаблари бўлса керак. Балким Байден кутилмаган саволларга жавоб бериш, жойида импровизация қилишни талаб этадиган эркин мулоқотга тайёр эмасдир.
Америка президентининг ABC News телеканалига берган резонансли интервьюси ушбу гумонларни тасдиқлайди. Ахир у Путинни “қотил” деб ҳисоблашини айтди. Аниқроғи журналистнинг “Сиз уни қотил деб ҳисоблайсизми?” деган саволига “Мммм, ҳа” деб жавоб берди.
Аксарият Россия ОАВлари президентга ушбу саволни ким берганини айтиб ҳам ўтишмади – афсус, чунки у одам ўзига яраша машҳур ва таниқли.
Джордж Стефанопулос — Америка ва дунё сиёсий журналистикасининг энг ёрқин юлдузларидан биридир. Унинг қанчалик муҳим фигура эканини тушуниш учун бир факт кифоя: айнан Стефанопулос 2019 йилда Шарқий иқтисодий форумда Россия, Ҳиндистон ва Япония раҳбарлари нутқларини модерация қилиши режалаштирилган эди. Лекин сўнгги дамда у Владивостокка учиб кела олмади.
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Россия
АҚШнинг Россия билан ҳисоблашишига тўғри келади – Путин
Журналистнинг янги бир таниқли томони – у сиёсий ўтмишга эга ва Американинг энг кучли кланларидан бири бўлган – Клинтонлар оиласига жуда яқин киши ҳисобланади.
Стефанопулос 1992 йилда Билл Клинтон президентлик кампаниясида коммуникациялар директори бўлган. Кейинчалик Клинтон маъмуриятининг муҳим лавозимларида ишлаган. 1990 йилларнинг иккинчи ярмида у журналистика соҳасига ўтиб кетган, лекин Клинтонлар оиласи билан алоқасини йўқотмаган.
2010 йиллар ўрталарида журналист ўз иш берувчиси ABC Newsга хабар қилмасдан бир неча йиллар давомида Клинтонлар фондига йирик хайрия маблағлари киритгани (жами 75 минг АҚШ доллари) маълум бўлганида – катта можаро келиб чиққан эди. Шов-шувни “ростгўй хато” деб бости-бости қилишди.
Шундан сўнг республикачилар партияси унга (бир томон фойдасига ишлаши мумкинлиги учун) ишончсизлик билдирди ва сайловларни модерация қилишни таъқиқлаб қўйишни талаб қилишди.
Айтиш жоизки Клинтонлар оиласига яқин бўлиш, уни демократларга ёки уларнинг раҳбарларига яқин бўлишни англатмайди. АҚШнинг Демократик партияси ичида ҳам турли кланлар, гуруҳлар ва анъанавий “Вашингтон ботқоғи” орасида можаролар кўп. Улар орасида радикал чап қанот сиёсатчи гуруҳлари ҳам бор.
Ушбу саволни беришга Стефанопулосни нима мажбуор қилгани ҳақида фақат тахмин қилиш мумкин холос. Балким бу баландроқ сарлавҳа учун одатий “медиа-ўйин” бўлган ёки пухта ўйланган провокация.
Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Дунёда
Байден АҚШ мудофаа вазирининг исми ва Пентагон номини эсидан чиқариб қўйди
Нима бўлса ҳам, ушбу қисқа интервью АҚШ президенти журналист томонидан бошқариладиган маронетка эканлиги яққол кўриниб қолди. Бўлиб ўтган суҳбат Жо Байденнинг соғлим фикр юритиш ва адекват ҳаракатларга қодир эканига янада кўпроқ шубҳа уйғотди.
Голливуд АҚШнинг яширин “Ички давлати” олдида президенти аслида ҳеч қандай муҳим вазифа бажармаслик мавзусини бир неча бор ёртиган эди. Бу сафар ҳақиқат ҳар қандай ижодий фантазиялардан ошиб кетди - оқ ўйда ҳар қандай журналист ўзига керакли саволга "мммм, ҳа" деган жавобни олиши мумкин бўлган одам бошчилик қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала