Миграция

Россияга бир миллион нафаргача меҳнат мигрантлари қайтиши мумкин

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Фотобанкка ўтишПосадка на вывозной поезд из Ростова-на-Дону в Узбекистан
Посадка на вывозной поезд из Ростова-на-Дону в Узбекистан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2021
Марказий Осиё мамлакатлари мунтазам парвозларнинг 1 апрелдан қайта тикланиши Россияга мигрантларнинг оқиб келишига туртки бўлади.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Россия мигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженов яқин кунларда бир миллион нафаргача меҳнат мигрантлари қайтиши мумкинлигини истисно қилмади.
Бунга коронавирус пандемияси сабаб Марказий Осиё мамлакатлари билан қарийб бир йил тўхтатиб қўйилган мунтазам парвозларнинг 1 апрелдан қайта тикланиши туртки бўлади.
“Бир миллион кишини кутяпмиз. Қийинчилик шундаки, ҳозир кам рейслар учяпти”, - деди Коженов.
У Ўзбекистон ва Тожикистонга ҳафтасига атиги битта, Қирғизистонга эса ҳафтасига 3-4 та рейс амалга оширилаётганига эътибор қаратди.
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2021
Миграция
Россиядаги мигрантларга бўлишини қонунийлаштиришга имкон берувчи қонун ишлаб чиқилмоқда
Коженовнинг сўзларига кўра, шу тариқа бир ҳафта ичида Россияга беш-олти мингга яқин киши кириб кела олади ва бу меҳнат бозорида сезилган.
Мигрантларга доир янги қонун лойиҳаси тайёрланди
Коженов ер усти чегара постлари очилиши билан вазият кескин ўзгаришини истисно қилмади. Коронавирус пандемиясининг ортга чекиниш суръати бунга жиддий умид қилиш имконини беради.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала