Жамият

Ўзбекистонда қайси ёш тоифалари COVID-19 билан кўпроқ касалланаётгани очиқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАллея на Ганге
Аллея на Ганге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2021
Баҳодир Юсупалиев 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 13-15 фоиз коронавирус билан касалланаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев коронавирусга неча ёшлилар кўпроқ чалинаётгани борасида маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг ёшма-ёш таҳлили қуйидагича:
14 ёшгача бўлган болалар ўртача 13-15 фоиз;
15-19 ёшдагилар 4-6 фоиз;
20-29 ёшдагилар 11-14 фоиз;
30-39 ёшдагилар 17-20 фоиз;
40-49 ёшдагилар 10-15 фоиз;
50-59 ёшдагилар 12-16 фоиз;
60 ёш ва ундан катталар 22-26 фоиз.
Шунингдек, махсус комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов инфекция 6-7 фоизда олий таълим муассасаларида ва 11-15 фоиз ҳолатда умумий ўрта таълим муассасаларида юқтириб олинганини қайд этган. Бу ўтган йилги ҳолат билан таққосланадиган бўлса, ўшанда мактаб болаларида бу касаллик йўқ эди.
“Йил бошида британча штамм болалар ўртасида тарқалди, биз қатор мактаб ва боғчаларни ёпишга мажбур бўлдик. Яъни ҳозир касаллик ҳам ўз турини ўзгартириб, янада хавфлироқ бўла бошлади. Аввал болаларга таъсир қилмаган бўлса, ҳозир аксинча бўляпти, ҳаттоки боғча болаларига ҳам таъсир қиляпти”, - деди Арипов.
Болаларда аниқланаётган коронавирусда британча штамм иштирокини инкор қилмаймиз – Отабеков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Видео
Отабеков: болаларда аниқланаётган коронавирусда британча штамм иштирокини инкор қилмаймиз
Бош вазир африкача штамм ҳам Ўзбекистонга кирганини қўшимча қилди. Ҳозир вирусни ўрганилиб, чуқур таҳлил олиб бориляпти.
17 апрель ҳолатига кўра мамлакатда 86 680 (+342) коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилган. Қурбонлар сони 638 нафарга етган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала