Колумнистлар

Яширин ярмия, мутлақ кузатув ва репрессия: ҳақиқий тоталитар давлат ким?

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишХакер
Хакер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
Чекланмаган ҳарбий, технологик ва молиявий қувватга эга бўлган давлат, нафақат ташқи балким ички рақибларни ҳам йўқ қилувчи тоталитар давлатга айланмоқдами?
Американинг Newsweek журнали ўтган ҳафтада АҚШ дунё бўйлаб амалга ошираётган хуфиёна операциялар кўламига назар солувчи маълумотларни ошкор қилди. Унда эълон қилинган рақамлар жамоатчиликни бефарқ қолдирмади. РИА Новости хабарига асосан.
Россиялик мутахассислар хулосасига кўра, бугунги кунда АҚШнинг дунё бўйлаб тарқалган яширин армиясида 60 мингдан ортиқ аскар бор. Уларнинг аксарияти турли миқёсдаги хусусий корхонлар ёки якка тартибда ёлланган шахслар бўлиб, улар АҚШ ҳарбий муассасалари билан шартнома асосида ишлайди.
Конгресс учун ҳам Сенат учун ҳам улар - мутлақ кўринмас. Улар нима қилса ҳам уларнинг ортида турганлар “сувдан қуруқ чиқади.”
Контейнеры с низкообогащенным ураном для использования в качестве топлива для ядерных реакторов в порту в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2020
Аналитика
АҚШ тинч атомда уруш чиқармоқчи
Хитой Америкалик ҳамкорларнинг иккиюзламачилиги ҳаддан ортиқ эканига жэътибор қаратди.
“АҚШ сиёсий раҳбарида бутун дунёга “одоб-ахлоқ дарси” бераётган бир вақтда, американинг яширин армияси Женева конвенцияси ва барча цивилизацион уруш олиб бориш қоидаларини мутлақ инкор қилмоқда. “Ахир бу дунё тартибини, инсон ҳуқуқларини бузиш эмасми? АҚШ томонидан тарғиб қилинаётган ростгўйлик ва адолат нима ўзи?” – деб ёзади Weibo исмли фойдаланувчи.
Ушбу мақолага америкалик ўқувчилар муносабати ҳам қизиқ бўлди, ахир Newsweek томонидан очиқланган маълумот АҚШ аскарининг ёрқин образига унчалик ўхшамайди. Пентагон аскарларининг аксарияти собиқ махсус тизимлар ходимлари бўлиб, улар одам ўғирлаш, қийноқлар ва тинч аҳолини суд ва терговсиз ўлдириш билан шуғулланади. Ундан ташқари диверсия ва треактлар ҳам бор. Хуллас ҳарбий жиноятларнинг тўлиқ рўйхати.
“Булар билан солиштирганда Россия ва Хитой – ҳаваскорлар холос, лекин Пентагон ва МРБ ҳамма нарсани уларга тўнкашмоқда. Америка халқини диққатини тортиш учун”, - дейди изоҳ ёзганлардан яна бири.
"Newsweek давлат сири бўлган масаларга бурун суқишни бас қилишлари керак”, - деб ёзган яна бир коментатор.
Яна бир киши ушбу мақолани “сотқинлик арафасидаги журналистика” деб атаб унинг чоп этилганиган ҳайрон бўлган.
Аслида ушбу масала жаҳон ҳамжамияти учун қизиқарли. Америка бутун дунё бўйлаб теракт ва диверсиялар уюштиримоқда. Уларнинг киберқўшинлари олиб бораётган ахборот ва руҳий ҳужумлари ҳақида Британиянинг The Guardian нашри 10 йил олдин ёзган эди. Хусусан, ижтимоий тармоқларда тарқатиладиган “мен офицернинг /шифокорнинг/полициячининг қизиман/хотиниман. У ерда вазият мутлақ бошқача” қабилидаги дезинформацион хабарлар.
Шунингдек АҚШнинг Африкадаги кўринмас махсус кучлари ҳақида Politico ҳам бироз олдин хабар берган эди.
Нобель мукофоти лауреати Барак Обама президентлик муддатининг энг бошидан бошлаб Ер юзидаги муҳим инфратузилма объектларига оммавий ҳужумлар уюштириш ҳақида буюруқ берган эди.
Переговоры с участием госсекретаря США Энтони Блинкена и советника президента по нацбезопасности Джейка Салливана, а также главы канцелярии комиссии ЦК КПК по иностранным делам Ян Цзечи и министра иностранных дел Китая Вана И в Анкоридже, США - РИА Новости, 1920, 29.03.2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Колумнистлар
АҚШ яна ҳаммага ҳаётдан сабоқ бермоқчи. Россия ва Хитой алоҳида таклиф этиляпти
Америкаликларнинг энг машҳур диверсияси – Stuxnet номли компьютер вирусини яратиш бўлган эди. АҚШ ва Исроил разведка хизматлари томонидан бошқарилган ушбу вирус Эроннинг ядровий тўйинтириш мосламалари (центрифугаларини) тўхтатишга олиб келган эди. Лекин ушбу вирус кейинчалик бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетиб бутун инсониятни хавф остига қўймоқда.
Ўтган йил америкалик ҳарбийлар Боғдодда Эрон генерали Қосим Сулаймонийни бутун дунё кўз ўнгида ваҳшийларча ўлдиришди. Агар ушбу ишни бирор бошқа давлат амалга оширганида, америкаликлар уни дарҳол халқаро террорчи деб айблашган бўларди.
Иккинчи томондан Newsweekдаги мақолада АҚШ томонидан ёлланган кучлар ўзларининг жиноий вазифаларини қандай бажараётгани ҳам қаттиқ танқид қилинган.
Масалан, Россия ва Хитойда ҳибсга олинган разведкачилар мисолида муаллиф яширин технологиялар соҳасидаги янгиликлар, шифлаш технологиялари, қалбаки ҳужжатлар ва биометрияни қалбакилаштириш ҳақида ҳикоя қилиб беради. Хуллас яширин фаолиятнинг бир талай икр-чикрларини фош қилган.
Бундай тафсилотларни чоп этишдан мақсад – АҚШ яширин армияси нафақат бутун дунёда, балким АҚШ ичида ҳам, ўз фуқарларига қарши ҳам ишлатилаётганини кўрсатишдир. Ушбу мақоланинг оламшумуллиги ҳам ана шунда. Муаллифни нафақат қаердадир хорижда қурбон бўлаётган бегона давлат фуқаролари, балким АҚШ ичида ҳам содир бўлаётган яширин воқеалар, шахсий ҳаёти хавф остида экани хавотирлантираётгани сезилади.
Американские флаги на фоне Капитолия в Вашингтоне, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2021
Аналитика
Демократияни ўргатишади. АҚШ ишга аралашув усулларини белгилаб олди
Уильям Аркин мақоласида Мэриленд штатида жойлашган бир хусусий корхона ҳақида сўз юритлади. Улар саноат кўламида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш билан шуғулланади. Ҳайдовчилик гувоҳномасидан тортиб, банк ҳисоб рақамлари, кредит тарихи – хуллас улар яширин армия учун ҳар қандай керакли ҳужжатни ясаб беришлари мумкин. Жараёнда Давлат департаменти, банклар, ҳукумат муассаслари, суғурта компаниялар ва мудофаа вазирлиги ҳам иштирок этади.
Аркин айтишига кўра, қалбаки гувоҳномалар эгалари АҚШ ичида ҳам фаолият олиб боришини таъкидлаган. Ўқувчида ўз ўзидан савол пайдо бўлади: “Байден маъмурияти ушбу яширин армияни ўз сиёсий рақибларига – “экстрмистлар” ва “оқ супармасистларга” қарши ишлатмаслигига ишонса бўладими?
Сўнгги вақтларда америкаликларнинг ҳукуматга саволлари жуда кўп. Мамлакатда қотилликлар сони кескин ошмоқда. Уларнинг аксарияти очилмай қолмоқда. Қурбонлар орасида оддий фуқаролар, журналистлар ва сиёсий фаоллар ҳамда олимлар ҳам бор.
Ўтган йил ёзда Милуокида сиёсий фаол фуқаро, Дональд Трампнинг қора танли тарафдори Берни Трэмелл отиб ўлдирилди. Унинг қотили ҳалигача топилмади. Орадан бир ой ўтиб “анитфа” вакили Портландда яна бир Трамп тарафдорини ўлдирди. Трамп учун овоз берган Эшли Бэббитни полиция 6 январ куни Капитолий яқинида отиб ўлдирди.
Кейинги куни яна бир Трамп тарафдори Кристофер Стэнтон Джорджия ўз жонига суиқасд қилди. Кутилмаганда Капитолийни қўриқлаган полициячи - Говард Либенгуд ҳам ўзини отиб қўйди. Ўтган йилнинг июн ойида 39 ёшли журналист Джес Уотерс ўзини осди. Бир ҳафтадан сўнг МРБ бош таҳлилчиси, 52-ёшли Энтони Шинеллани кимдир отиб кетди.
2018 йилда кутилмаганда бутун дунёда таниқли физик олим Стенфорд профессори, инноватор ва мультимиллионер Жень Шучень ўзини ўлдирди. Бир ярим йилдан сўнг Питтсбургда таниқли вирусолог Бинь Лю отиб ўлдирилди. Бин Лю – коронавирусни ўрганган олимлардан бири эди. Ғалатиси – унинг қотили ҳам ўз жонига қасд қилган. Оммага эса - уни “рашкчи хуштор” ўлдирган деб эълон қилишди. Ҳа, нима ҳам дердик, хитойликлар “ўзи шунака”.
Агар ушбу қотилликларга, одатдагидек журналистлар эътибори жалб қилинса, жамият хавотирга тушса ҳаммасига “нотинч вазият” ва АҚШда аҳоли қўлида қурол кўплигига йўйса бўларди. Лекин ушбу қонли жиноятлар мутлақ жим-житликда, худди оддий ҳолдек амалга оширилмоқда.
Флаг США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Колумнистлар
Бошқа давлат мухолифатчилари АҚШ ташқи сиёсатининг устунига айланиши керак
Ташқи белигиларига кўра, бу худди репрессияга ўхшайди. Содир бўлаётган “суиқасдлар” эса – махсус хизматлар томонидан эҳтиёткорлик билан амалга оширилган “йўқ қилиш” операциясини эслатади.
Лекин буларнинг бари учинчи давлатларда тинч аҳолининг оммавий қириш ва 11 сентябрь воқеалари олдида – шунчаки ҳолва.
Аҳоли орасида ушбу қотилликлар аслида ҳарбийлар томонидан содир этилгани ва уларни ўзи ҳам операциядан “тозалангани” ва шахси ўзгартирилгани айтилмоқда. Эҳтимол аслида бундай эмас, лекин Аркиннинг мақоласи махсус хизмат ходимларининг улкан имкониятлари ҳақида тасаввур беради.
Лекин бу ишларни ўрганиш – ўзига гўр қазиш билан баробар. 11 сентябрь воқеаларини оммавий танқид қилган журналист Майкл Руперт 2014 йилда ўз жонига қасд қилди. Орадан икки йил ўтиб яна бир “режим танқидчиси”, журналист Виктор Торн ҳам “ўз ихтиёри билан ҳаётдан кўз юмди”.
Шу билан бирга, худди халқ устидан кулгандек, АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги мамлакатга хавф солаётган энг катта куч – “оқ супермасистлар”, яъни Американинг оқ танли эркаклари деб атади.
Newsweek мақоласи остидаги изоҳлардан бири билан рози бўлмасдан иложимиз йўқ - “бизнинг ҳукумат <…> халқ учун, бошқа барча ҳукуматларнни бирлаштирса ҳам, улардан кўра хавфлироқ”.
“АҚШ давлати – бу бир неча оилалар томонидан бошқарилаётган фашистлар диктатураси. Улкан яширин армия, барча соҳани қамраб олувчи кузатув ва назорат тизимлари – худди ўтган замон тоталитар давлатларидагидек”, - деб ёзган яна бир комментатор.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала