Колумнистлар

Пентагон F-35A самолёти ва MQ-9 учувчисиз аппаратидан нега воз кечмоқда

CC BY 2.0 / Forsvarsdepartementet / Testflyging av første norske F-35Истребитель-бомбардировщик пятого поколения F-35
Истребитель-бомбардировщик пятого поколения F-35 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2021
АҚШнинг ушбу энг янги ўта қиммат самолёти ва учар аппаратлари интенсив жанг майдонида, техник ривожланган рақиб билан курашда - фойдасиз деб тан олинди.
Россия ва Хитойнинг юқори технологиялари қуролларини таҳлил қилганидан сўнг Пентагон ўзининг “энг янги” кўп мақсадли F-35A қирувчи самолётларини ҳамда разведка-жанговар MQ-9 Reaper – учувчисиз аппаратларини утилизация қилишга қарор қилди. Чунки интенсив жангларда улар кераксиз экани маълум бўлди.
Бешинчи авлод қирувчи самолёти - F-35нинг тақдири борасида АҚШда ҳали ҳам дискуссия тўхтагани йўқ. Бир неча кун олдин АҚШ Ҳаво-ҳарбий кучлари (ҲҲК) ушбу лойиҳа муваффақиятсиз бўлиб чиққанини тан олишган ва “F-35 оммавий ишлаб чиқариши йўлга қўйилган ҳар қандай маънода қиммат прототиплигича қолди” деган хулосага келишган эди.
Кўринмас қирувчи самолёт F-35Aнинг дастлабки модификацияси техник ривожланган рақиб билан курашда фойдасиз деб тан олинган ва яқин келажакда армия сафидан чиқарилиб металломга юборилиши мумкин деб тан олинган эди.
Разведкачи-жанговар дрон Reaper MQ-9 эса – нафақат Россия балким Хитой, Эрон ва Шимолий Корея ҳаво мудофаа тизимидан ўта олмагани учун АҚШ ҲҲК қора рўйхатига тушган. Reaper учувчисиз аппаратининг яқин жангга қодир эмаслиги тан олинганидан сўнг Пентагон ҲҲК таркибида уларнинг сонини оширишдан воз кечди. Бугунги кунда уларнинг сони 300га яқин. Калифорния штатидага General Atomics корхонасининг ушбу аппаратларни ишлаб чиқарувчи линиясини ёпишни сўрамоқда.
Штаб бошлиқларнинг бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли баёнотига кўра, рақиб ҳимоя чизиғини кесиб ўтиши мумкин бўлган жаговар платформаларга инвестиция киритишни таклиф қилди. Эслатиб ўтамиз, бугунги АҚШ армиясининг ҳаво флоти – дунёд энг эски флотлардан бири. АҚШ ҲҲК таркибидаги самолётнинг ўртача ёши – 28 йилдан ортиқ. Бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Американинг бешинчи авлод F-22 қирувчиларини 2030 йилда рўйхатдан чиқариш бошланади.
Пилот F-35 во время подготовки к взлету в Саут-Берлингтоне, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2020
Колумнистлар
F-35 модернизацияси - тўкилган обрў оқибати
Ҳаво ҳарбий кучлар раҳбарияти бир неча йилдан буён эскирган тизимлардан воз кечишни талаб қилмоқда ва 2022 йил бюджетини тасдиқлаш вақтида улар Конгрессга 2026 йилга қадар эскирган 421 дона қирувчиларни утилизация қилиш ҳақида сўровнома билан чиқмоқчи. Уларнинг ўрнига 304 дона янги Next-Generation Air Dominance (NGAD) самолётлари ҳамда 2030 йилга қадар кўп мақсадли MR-X самолётлари харид қилишни таклиф қилмоқчи
Таҳдидлардан ортда қолмаслик учун АҚШ ҲҲК йилига 6-7 миллиард талаб қилмоқда.Оқ уй хабар қилишига кўра, навбатдаги мо лия йилида Петагон режалаштирилган 753 миллард доллардан 717 миллиардини олади. Бу 2021 йилга нисбатан 10 миллардга кўп. Ҳарбий харажатлар ошаётган бўлсада, технологиялар ортда қолмоқда.

“Кўринмаслар” утилизацияси

F-35 Lightning II самолёти конструкторлари энг бошидан уни эффектли ва қиммат, лекин яхши текширилмаган технологиялар асосида ясашган эди. Ушбу самолётларнинг ҳар бирига улкан маблағ - 100 миллион доллар сарфланган бўлсада, бугунги кунда улар фақат муаммо туғдирмоқда:
- самолёт, 5 авлод учун одатий бўлган, товуш тезлигидан юқори крейсер тезлигида форсажсиз ҳаракатлана олмайди. Форсаж режимида эса самолёт титилиб кета бошлайди;
- F-35нинг 870та жиддий камчиликлари бор, улардан 10таси критик аҳамиятга эга бўлиб улар учувчи ўлимига ва самолётни йўқотишга олиб келиши мумкин;
- замонавий хавф ва ҳаво ҳимоя тизимларига самарали қарши тура олмайди;
- автоматик равишда эҳтиёт қисмлар еткази бериш тизими яхши ишламайди ва самолёт паркини жанговар шай ҳолатда ушлаб туриш қийин; (одатий ALIS тизими ишламайди)
Истребитель-бомбардировщик F-35. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2021
Колумнистлар
Шармандали ўқ узиш: американинг F-35 қирувчиси ўзини пушкадан отиб қўйди
Ҳайратланарлиси шундаки, учиш-қўниши стандарт бўлган F-35Aнинг энг содда биринчи модификациялари жанговар қобилияти энг паст ва энг қиммат. Улар учун аслаҳалар ҳам энг қиммат. Эслатиб ўтаман, F-35B – учиш йўлаги қисқартирилган, F-35C – вертикал учиш қобилиятига эга бўлган модификациялардир. Айни дамда F-35A – асосан учувчиларни ўргатиш учун фойдаланилмоқда.
Россия бўлса энг янги “Небо-М” радио локацион станцияларини ишга туширди. Улар F-22 ва-35 бешинчи авлод самолётларини 600 км узоқликда кўриш қобилиятига эга. С-400 “Триумф” зенит ракета тизимлари ҳам барча кўринмас объектларни ана шундай узоқликда кўриши мумкин ва ракетларани старт нуқтасидан 400 км масофада йўқ қилиши мумкин. Бугуни кунда Россия С-400ни дунёнинг турли нуқталарига етказиб бермоқда ва жанговар шароитларда АҚШнинг технологик қолоқлиги қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги шундоқ ҳам тушунарли.
Пентагон Lightning II қирувчилари муаммоларини ҳал қилишнинг турли вариантларини изламоқда, жумладан 35A - биринчи модификацияларини иттифоқчиларга бериш ёки қуролли кучлар сафидан чиқариб металломга топшириш вариантини ҳам. НАТОнинг Шарқий Европадаги иттифоқчилари Совет Иттифоқида ишлаб чиқилган МиГ-29 (Болгария, Польша), МиГ-21 (Румыния) самолётларидан фойдаланмоқда ва босқичма-босқич уларни фойдаланишда бўлган F-16 самолётларига алмаштирмоқда. Биорз олдин Польша АҚШдан 4,6 миллиард долларга 32 та F-35A самолётларини сотиб олиш ҳақида шартнома имзолаган эди. Лекин ушбу пулга фойдаланишда бўлган “кўринмаслардан” икки-уч баравар кўп сотиб олса бўлади.

Платформаси идеал эмас

АҚШ ҲҲК MQ-9 Reaper учувчисиз аппаратларини сотиб олишдан воз кечмоқда. Пентагон Марказий қўмондонлигининг Яқин Шарқдаги операциялари куратори, денгиз пиёдалари генерали Кеннет Макензи MQ-9 – юқори даражада тайёрданган рақибга қарши фойдасиз деб атади. ҲҲК 2030 йилларга келиб MQ-9ни мутлаы алмаштириш ниятида. Унинг ўрнига кенг жанговар имкониятларга эга бўлган жанговар дрон келади. Уларни ишлаб чиқарувчи General Atomics хулосасига кўра, MQ-9 кенг имкониятларга эга ва ундан воз кечишга ҳали эрта деб ҳисоблайди. Унинг хулосалига кўра “Ушбу аппарат экспериментлар учун идеал платформа”
Разведкачи жанговар дрон MQ-9 Reaper АҚШ армиясига 2007 йилда жанговар дрон Predator ўрнига қабул қилинган эди. 2009 йилдан бошлаб Ал-Қоиданинг Эрондаги, Покистон ва Ямандаги объектларига зарба бериб келган. Учувчисиз аппаратнинг асосий қуроли AGM-114 Hellfire ракеталари, GBU-38 ва GBU-12 бомбаларидир.
Келажакда уларни AIM-92 Stinger ракеталари билан жиҳозлаш режалаштирилган. 2020 йилнинг январида Боғдод яқинида генерал Қосим Сулаймони қандай снаряд билан ўлдирилгани маълум эмас, лекин ўшанда айнан ана шу учувчисиз аппаратдан фойдаланилган эди.
Стратегический разведывательный беспилотный летательный аппарат ВВС США RQ-4 Global Hawk    - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2019
Дунёда
АҚШ учувчисиз самолёти Донбассда разведка олиб борди
Американинг MQ-9 Reaper учувчисиз аппаратлари 2021 йилнинг баҳоридан бошлаб Румынияда жойлаштирилган эди. Мақсад – разведка ва кузатув. Лекин MQ-9 Reaperнинг асосий вазифаси – турли қўзғолончилар ва жиҳодчилар билн кураш. Чунки уларда ҳеч қандай ҳаво мудофаа тизими йўқ.
Америка учувчисиз аппарати Россия, Хитой, Шимолий Корея каби ҳаво мудофаа тизимига эга бўлган рақибга қарши курашишга қодир эмас.
Military Watch хабарига кўра, Хитой дунёда биринчи бўлиб товуш тезлигидан тез уча оладиган аппаратларни ишлаб чиқа бошлаган. Россиянин сунъий онгга эга бўлган зарба берувчи оғир учувчисз аппарати – “Охотник” ҳам ишонч билан жанговар шай бўлмоқда. Уни 2024 йилдан бошлаб қуролли кучларни етказиб бериш бошланади. Ғарбда “Овчи”йирик масштабли жанговар ҳаракатлар, бешинчи авлод қирувчиларини ҳамда рақибнинг ердаги ҳимояланган объектларини йўқ қилиш учун мўлжалланганини дарҳол пайқашди. Пайқаш қийин бўлган, боқарув векторига эга реактив двигателли учувчисиз аппарат соатиг 1000 километргача тезлаша олади. Унинг бортига 6 тоннагача жанговар юклама ортилиши мумкин. Овчи рақибнинг кучли ҳаво ҳимояси остида ишлаши мумкин. Пентагонда ҳозир бунга ўхшаш қурол йўқ. АҚШнинг X-47B ВМС зарба берувчи учувчисиз аппарати лойиҳаси ўн йилда “учар танкер” даражасигача деградация қилди.
АҚШ ҳаво ҳарбий кучлари 2020 йил июнида аэрокосмик соҳаданнавбатдаги авлод зарба берувчи учувчисиз аппарати ҳақида сўрашди. Унда автономлик, сунъий онг ва машина ўрганиш хусусиятлари бўлиши керак. Reaperни алмаштириш 2031 йилдан кейин бўлади. 70 дона модернизация қилинган MQ-9 учувчисиз аппаратлар эса – ҳеч нарса ҳал қилмайди. Америкаликлар ўзлари учун ноодатий бўлган мудофаа соҳасида техник процессни “қувлаб кетаётганлар” ролида бўлиб қолишди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала