Видео

Қирғизистонда парламентнинг собиқ спикери ҳибсга олинди

Собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси Aсилбек Жээнбеков коррупцияда гумон қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Қирғизистон парламенти собиқ раиси ва собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси Aсилбек Жээнбеков коррупцияда гумон қилиниб ҳибсга олинди.
© Sputnik / Табылды КадырбековДепутат Жогорку Кенеша Асылбек Жээнбеков
Депутат Жогорку Кенеша Асылбек Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Депутат Жогорку Кенеша Асылбек Жээнбеков
Шунингдек, Жокоргу Кенеш депутати Торобай Зулпукаров ҳам коррупцияда гумон қилиниб ушланган.
© Sputnik / Табылды КадырбековДепутат Жогорку Кенеша Торобай Зулпукаров
Депутат Жогорку Кенеша Торобай Зулпукаров
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Депутат Жогорку Кенеша Торобай Зулпукаров
Улар Қумтор олтин конини ўзлаштириш лойиҳасини амалга оширишдаги коррупция ҳолатлари бўйича қўзғатилган жиноий иш доирасида ҳибсга олинган.
Қирғизистонда суд биноси олдида қўлга олинган депутатлар Aсилбек Жээнбеков ва Торобай Зулпукаровнинг тарафдорлари тўпланди. Улар депутатлар ноқонуний қўлга олинганини айтиб, сиёсатчиларни озод қилишни талаб қилишган.
РИА Новостининг ёзишича, Бишкекнинг Биринчи май туман суди Жээнбеков ва Зулпукаровга нисбатан икки ой муддатга қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида қарор чиқарган.
Асилбек Жээнбеков 2020 йил октябридаги уюштирилган оммавий намойишлар ортидан истеъфога чиққан Қирғизистон собиқ президенти Сооронбай Жээнбековнинг туғишган укаси. Парламент депутати, 2011 йилан 2016 йилгача Қирғизистон парламенти спикери лавозимида ишлаган. Зулпукаров ҳам парламент депутати, илгари спикер ўринбосари лавозимини эгаллаган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала