Колумнистлар

Қўшма манёврлар: Россия ва Ўзбекистон спецназлари нимага тайёрланмоқда

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишУчения соединения спецназначения
Учения соединения спецназначения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Россия ва Ўзбекистон қуролли кучлари махсус бўлинмаларининг ҳамкорликдаги аксилтеррор машғулотлари анъанавий тус олган ва стратегик Марказий Осиё йўналишидаги умумий хавфсизлик таҳдидларига мос равишда жавоб қайтариш имконини беради.
Красноярск ўлкаси жанубидаги "Ергаки" ўқув марказида 8-13 июнь кунлари Россия Марказий ҳарбий округи ва Ўзбекистон Респбуликаси махсус кучлари бўлинмаларининг ҳамкорликдаги тактик-махсус машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Икки мамлакат махсус кучлари бўлинмалари Саян тоғ тизмаларидаги мураккаб тоғли ўрмон маршрутини махсус анжомлар ёрдамида енгиб ўтиб, қидирув ҳамда разведкага ишларни олиб бормоқдалар, шартли жиноий уюшма таянч лагерини эгаллаб, ярадорлар эвакуацияси ва душман ортида озиқ-овқат топиш усулларини машқ қилишмоқда. Разведкачи эга бўладиган турли модификациядаги техник воситалар ва лазер қурилмаларини ишлатишни ўрганишга катта эътибор қаратилмоқда.

Сибир махсус кучлари бригадасининг жанговар тайёргарлигида снайперлар ишига алоҳида аҳамият берилмоқда. Бу соҳада россиялик ва ўзбекистонлик мутахассислар махсус операция кучлари нормативлари бўйича ўқ узишни бажариш бўйича тажриба алмашишлари мумкин. Полигонда сибирликлар 200 метр масофадан туриб Россияда ишлаб чиқарилган СВД-С, СВ-98 ва "Винторез" милтиқларидан гугурт қутисини ўққа тутишмоқда.

Ўзбекистон спецназлари НАТО мамлакатларидаги ҳамкасблари иштирокида ўтказилган нуфузли хорижий мусобақаларда кўплаб маротаба ғолиб бўлганлар.

РФ ва Ўзбекистон Республикаси спецназ бўлинмалари ҳамкорлиги географияси тасодифий эмас. Россия Марказий ҳарбий округи Марказий-Осиё стратегик йўналишида алоҳида ўрин тутади, ўз таркибида хорижий объектларга эга – Тожикистондаги 201-ҳарбий база ва Қирғизистондаги бирлашган ҳарбий базага.
Округ қўшинлари КХШТ ва МДҲ мамлакатлари дўстона армияси, жумладан Ўзбекистон армияси билан ҳам фаол ҳамкорлик қилиб келадилар.
Сал аввал МҲО қўмондони Александр Лапин ёзги мавсумда округ қўшинлари ва кучлари иштирокида Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудида тўққизта ҳамкорликдаги (халқаро) машғулотлар бўлиб ўтиши ҳақида айтган эди. Шулар орасида "Тинчлик миссияси-2021" аксилтеррор машғулотлари бош мақомга эга бўлади.
Сотрудничество РФ и Уз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2021
Инфографика
Ўзбекистон ва Россия: вақт синовидан ўтган дўстлик

Афғон омили

Ноқонуний қуролланган уюшмалар (террористик гуруҳлар) дала лагерлари йўқ қилиниши мавзуси, "душман орқасида" спецназ машғулотлари - Марказий Осиё йўналишида воқеаларнинг эҳтимолий ривожланишини акс эттиради. Аввалроқ, 2020 йил декабр ойида Термиз полигонида Россия ва Ўзбекистон спецназ бўлинмаларининг (200 га яқин ҳарбий хизматчилар) қўшма тактик ва махсус машғулотлари бўлиб ўтган эди. Бу сингари тадбирлар икки мамлакат қуролли кучлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни амалий мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, махсус операцияларни ўтказиш бўйича тажриба алмашиш учун ўтказилади. Эслатиб ўтаман, Ўзбекистон махсус кучлари Россиянинг "Ергаки" марказида 2017 йилдан бери режали асосда машқ қилиб келишади. Тошкент КХШТга кирмайди, аммо шундай бўлсада, Москва билан ҳарбий-сиёсий яқинлашув зарурати ва тенденцияси аёндир.
Боевое применение российского вертолета Ка-52 в Сирии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Сиёсат
ШҲТ: махсус хизматлар 2 йиллик терроризмга қарши курашиш дастурини маъқуллашди
Қўшни Афғонистон минтақада ва дунёда диний ва террористик таъсирини кенгайтиришга интилаётган жиҳодчилар учун қулай майдон бўлиб қолмоқда. Мамлакатнинг аксар провинциялари (вилоятлари)да оғир жанглар давом этмоқда, улар мамлакат ташқарисига чиқиб кетиши хавфи мавжуд. АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетиши билан (бугунги кунда қўшинларнинг 50 фоизи олиб чиқилган), Россия ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг ҳамкорликдаги машғулотлари аҳамияти ортиб бормоқда - бу умумий хавфсизлик таҳдидларига биргаликда жавоб бериш учун муҳим. 28 апрел куни Ўзбекистон ва Россия биринчи марта мамлакатлар ўртасида 2021–2025 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳадаги стратегик шериклик дастурини имзолагани бежиз эмас. 22-24 июн кунлари Москвада ўтказиладиган халқаро хавфсизлик бўйича IX анжуманда Ўзбекистон ҳарбий идора вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

"Ал-Қоида"*, "Ислом давлати"*, "Толибон"* ва бошқа кўпсонли террористик уюшмалар бугунги кунда Афғонистоннинг аксарият провинцияларини эгаллаб олишган. Улар интеграллашиб, аллақандай "Ислом амирлиги"ни ташкил қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Жангарилар фаоллиги Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия жануби томон кучайиши мумкин. Мана шундай хавотирли фонда Россия-Ўзбекистон қўшма ҳарбий маневрлари сони ортиши, шу жумладан Шимолда махсус операциялар машғулотлари ўтказилиши кутилган воқеадир.
Тактические учения и стрельбы на полигоне Каттакурган в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2019
Жамият
Ўзбекистондаги энг катта полигонда дала-ўқув машғулоти ўтказилди
Денгиз сатҳидан 1350 м баландликда жойлашган Ғарбий Саян этагидаги "Ергаки" ҳарбий-спорт ўқув марказида спецназ тайёргарлиги учун барча шароитлар яратилган. Десант ташлаш учун вертлёт майдончаси жиҳозланган, қоятошли полигон, спорт мажмуаси, уйғунлаштирилган биатлон мажмуаси, ўқув хоналари, туз хонаси ва реабилитация уйчалари мавжуд. Шулардан сўнггиси - дабдаба учун эмас, балки заруратдан жиҳозланган.
Разведкачилар гуруҳлари кесиб ўтиладиган территорияларда тўлиқ анжомланган ҳолда, бронежилетларда, қурол ва боеприпаслар, кузатув ва разведка воситалари, миналаш ва портлатиш воситалари, егулик ва сув солинган рюкзакларни ортган ҳолда суткалаб давом этадиган ўтишларни амалга оширадилар.
Ўта яхши жисмоний тайёргарлик, чидамлилик, эмоционал бардошлилик, заковат, аъло даражадаги кўриш ва эшитиш қобилияти, аниқ нишонга ўқ уза билиш – бор куч билан машқ қилиш ва кучни тўғри тиклаш жараёнларини талаб қилади. Бир йил ичида "Ергаки" марказида 1000дан зиёд спецназ кучлари ўз жанговар қобилиятларини янада мукаммалаштириб олиш имкониятига эгадир. Бу ерда яқин ва узоқ қўшни давлатлар иштирокида халқаро ҳарбий ва спорт мусобақалари ўтказилади.

Объектив реаллик

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳарбий-сиёсий ҳамкорлик минтақавий барқарорликни сақлашнинг энг муҳим омилидир. Россия Федерацияси ҳарбий соҳада Ўзбекистоннинг асосий иттифоқчиси ва миллий қуролли кучлар учун энг йирик қурол етказиб берувчи ҳисобланади.
Совместные учения с КСОР ОДКБ Взаимодействие-2019 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
Сиёсат
Россия ва Ўзбекистон ҳарбий соҳада ҳамкорликни кучайтиради - дастур тайёр
Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасида 12 та шартномани амалга ошириш ишлари давом этмоқда, улар бўйича Тошкент янги радиолокация мажмуалари, Су-30СМ қирувчи самолётлари ва Ми-35М зарба вертолётларини олади. Йирик шартнома катта партияда Россиянинг К53949 "Тайфун" бронетранспортини етказиб берилишини таъминлайди. Ўзбекистон РФдан қурол-яроғ ва техникани Россия ички нархларида олади (2016 йилдан бери КХШТ зонасидан ташқарида бўлган МДҲдаги ягона давлат бундай имтиёзга эга).
Американские военные на юго-востоке Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Колумнистлар
АҚШ Марказий Осиёда ҳарбий база учун жой излаяпти. Пентагон Ўзбекистонни танлайдими?
Суверен Ўзбекистоннинг ҳарбий доктринаси мудофаа характерига эга. Тошкент ҳарбий-сиёсий иттифоқ ва коалициялардан масофа сақлаб келади. Қонун Ўзбекистон армиясининг чет элдаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиши ва Ўзбекистон ҳудудида чет эл ҳарбий базалари жойлаштирилиши тақиқлайди. Шунга қарамай, Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона мудофаа маконидан ташқарида қолиши мумкин эмас.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳарбий-сиёсий яқинлашув 2017 йилда "Ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги" битим тузилгандан сўнг фаоллашган эди. Қўшинларнинг ҳамкорликдаги манёврлари қайта тикланди. Сўнгра, 2018 йилда Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари Тошкентда ҳаво кенглигидан ўзаро фойдаланиш тўғрисида битим имзоладилар. Умумий тарих, география ва таҳдидлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни янада кучайтиришни тақозо этади.

* – РФ ва қатор бошқа давлатларда таъқиқланган террористик уюшмалар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала