Видео

Арманистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Парламент сайловларида 21 та партия ва 4 та блок қатнашмоқда.
Арманистонда мамлакатдаги навбатдан ташқари парламент сайловларида овоз бериш бошланди. Эрта тонгдан Ереван марказидаги сайлов участкасида сайловчилар бисёр, деб хабар бермоқда Sputnik Арманистон мухбири.
Республика бўйлаб 2008 та сайлов участкалари очилган. Сайловчилар рўйхатига 2,5 миллиондан зиёд киши киритилган. Парламент сайловларида 21 та партия ва 4 та блок қатнашмоқда. Жумладан, сайловларда бош вазир вазифасини бажарувчи Никол Пашинян, икки нафар собиқ президент Роберт Кочарян ва Левон Тер-Петросян ҳам иштирок этмоқда.
Премьер-министр Армении Никол Пашинян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2021
Дунёда
Пашинян Арманистон бош вазири лавозимидан истеъфога чиқди
Эслатиб ўтамиз, Арманистонда муддатидан аввал парламент сайловлари Қорабоғ урушидан кейин Пашинян ҳукумати қарши бўлиб ўтган оммавий норозиликлар ортидан тайинланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала