Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олмоқда. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашган.

АҚШ ўз қўшинларининг 95 фоизини Афғонистондан чиқарди

© Official U.S. Navy PageВоеннослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет
Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Америка Қўшма Штатлари ҳукумати вакиллари Афғонистондаги кампания деярли тўлалигича якунлангани ҳақида рапорт беришди
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. АҚШнинг Афғонистондан қўшинларни чиқариш жараёни деярли якунига етди, дейилади АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги баёнотида.
Хабарда айтилишича, мамлакатни ҳарбий контингентнинг 95 %дан ортиғи тарк этган.
АҚШ армияси вакиллари шунингдек, сал аввал америкалик ҳарбийлар эгаллаб турган еттита объект устидан назорат Афғонистон мудофаа вазирлигига топширилгани ҳақида хабар қилишган.
Совместные учения с КСОР ОДКБ Взаимодействие-2019 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Колумнистлар
Эртага уруш бўлса: ОДКБ опергуруҳи тожик-афғон чегарасида ишламоқда
Пентагон 17 минг донага яқин ускуналарни йўқ қилади. Уларнинг аксарият қисмини қирғин қуроллари бўлмаган мудофаа воситалари ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, америка қўшинларини чиқариш жараёни 2021 йилнинг бошига режалаштирилган, аммо жараён чўзилиб, натижада АҚШ ҳарбийлари апрель ойи охирида Афғонистонни тарк эта бошлашган эди.
АҚШ президенти Жо Байден мамлакатдан ҳарбийларни 11 сентябрга қадар олиб чиқиб кетиш режалари ҳақида маълум қилганди. Аммо бу режаларга бир оз ўзгартириш киритишга тўғри келди.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Аналитика
Толиблар муваффақиятига қўшнилар қандай муносабатда?
Америкаликларнинг айтишича, илгарироқ эришилган келишувларга амал қилмаслик ва америка аскарларини мамлакатдан чиқариш жараёнининг чўзилиши толибларни жавоб чораларини кўришга мажбур этган.
Айни вақтда АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши фонида мамлакатда ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасида кенг кўламли жанглар авж олди. Жангарилар Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон чегараларига яқин келдилар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала