Аналитика

Толиблар муваффақиятига қўшнилар қандай муносабатда?

© AP Photo / Muhammed MuheisenВооруженные люди в Афганистане
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Афғонистонда толиблар таъсир доирасининг сезиларли кенгайиши қўшни мамлакатларда ноаниқ реакцияни келтириб чиқарди.
Террорчиларнинг Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумат кучлари билан жанглардаги муваффақиятлари халқаро бирлашувга олиб келмади. Ҳатто Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳам эндиликда тобора кўпроқ ташвиш билдира бошлади.
Афғонистондаги вазият ташвишли сценарий бўйича ривожланмоқда. Қобул 10-июлга ўтар кечаси ташқи шерикларни, энг яқин қўшнилар Ҳиндистон ва Хитой номини алоҳида таъкидлаб айтган ҳолда, афғон армияси ва хавфсизлик кучларига терроризмга қарши курашда техник жиҳатдан (мамлакат ички ишларига аралашмаган ҳолда) ёрдам беришга чақирди. Бироқ, шериклар ўзларини четроқ олишмоқда ва нейтралитетни сақлашга интилишмоқда.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2021
Аналитика
"Толибон"* - 2021: уюшмами ёки аллақачон давлат?
Деярли бир вақтнинг ўзида БМТ расмий вакили толиблар томонидан Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегаралардаги бир қатор муҳим ўтиш жойлари эгаллаб олинганидан хавотир билдирди. Қандайдир муштарак ёрдам кўрсатиш вариантлари (тинчликпарварлик операцияси) муҳокама этилмаяпти, чўкаётган инсонни қутқариш - чўкаётган инсоннинг ўзининг қўлида.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳиндистонлик ҳамкасби Субраманьям Жайшанкар билан жума куни бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича: "Толиблар Эрон ва Тожикистон билан чегарада чегара постларини эгаллаб олишди. Бу ҳозирча Афғонистонда содир бўлаяпти, биз ҳеч қандай чора кўрмоқчи эмасмиз", деган эди. У "Афғонистон Ислом Республикасидаги ушбу вазият Россияни муаммолар иттифоқдошлар ҳудудига "қуйилиб ўтиши" нуқтаи назаридангина ташвишга солмоқда", дея аниқлик киритган эди.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазири: "Афғонистондаги вазият бизнинг жиддий эътиборимизни тортмоқда, чунки бу минтақавий хавфсизлик учун тўғридан-тўғри оқибатларни келтириб чиқаради" ва "Афғонистонни ким бошқаришидан қатъий назар, у қонуний ҳукумат бўлиши керак", дея қайд этди.
Ситуация в Термезе и на границе с Афганистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Афғонистондаги вазият кескинлашиши ортидан чегара олдидаги Термиз қандай ҳаёт кечирмоқда
Аввалроқ, қўшни Хитой, Эрон ва Покистон Афғонистондаги "вазиятни шошмасдан ва бир текис ўзгартириш" мақсадида хорижий қўшинларни тартибли ва масъулиятли равишда олиб чиқишга чақиришган эди. Қўшинларни чиқариш ишлари деярли якунланди. Биз толибларнинг мамлакатда ҳокимиятни куч билан ва тўлиқ эгаллаб олиш, Ислом Республикасини "Ислом амирлиги" га зўрлик билан шакллантириш йўлидаги қатъий қадамларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Доҳа келишувида кўзда тутилган амалдаги ҳукумат ва бошқа сиёсий рақиблар билан музокаралар олиб борилган эмас, бошқа ҳар қандай давлат тузилиши учун захира вариантлари бўлмаслиги ҳақидаги бандга ҳам амал қилинмади. Яқин атрофдаги қўшнилар турлича муносабат билдиришмоқда.

Сирли Туркманистон

Толибон 9-июл куни Туркманистон билан чегарада назорат ўтказиш пунктини эгаллаб олди ва Афғонистоннинг чегарадош шимолий вилоятларида ўз муваффақиятларини янада ривожлантиришда давом этмоқда. Бу Ашхабодни махсус хавфсизлик чораларини кўришга мажбур этмоқда. ОАВларда берилган хабарларга кўра, Туркманистон ҳарбий қўмондонлиги Марий вилояти жанубига қўшимча қўшинларни жойлаштирган. Кушка дарёси яқинидаги Серҳетабат шаҳри ҳудудида танк баталёьони, артиллерия, махсус кучлар ва бошқа бир қанча бўлинмалар зирҳланган техника билан диққатни жамлаб туришибди.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
“Толибон”* яна бир чегара пунктини эгаллаб олди
Бу табиий ва кутилган муносабат (реакция) дейиш мумкин эди, бироқ Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги 11-июл куни Афғонистон чегарасида вазиятнинг кескинлашгани ва у ерга қуролли кучлар ҳамда ҳарбий техника тортилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. "Икки қўшни давлат ва улар халқлари ўртасидаги биродарлик муносабатлари туфайли туркман-афғон чегараси дўстлик ва ҳамкорлик чегарасилигича қолмоқда", дея баёнот берди расмий Ашхобод.
Шарқ - нозик масала. Туркман томони анъанага кўра "Толибон" ҳаракати билан яхши муносабатларда ва бир вақтнинг ўзида расмий Қобул билан ҳам яхши қўшничилик муносабатларини сақлаб келади. "Толибон"* вакиллари 10 июль куни иккинчи бор Ашхободда бўлишди ва у ерда Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хожиев билан музокаралар ўтказишди. Бу маълумотни толибларнинг Қатардаги сиёсий офиси вакили Мохаммад Наим Вардак тасдиқлади. Туркманистон расмий Қобулнинг жиғига тегмоқчи эмас, гарчи шундай бўлсада, толиблар билан музокараларда ўзаро хавфсизлик ва эҳтимолий қочқинлар оқимини блоклаш вариантлари масалалари муҳокама қилинди.
Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Афғон қозони қайнамоқда – Марказий Осиё ёмон вазиятга ҳозирланмоқда
Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 7-июл куни Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича биргаликдаги ҳаракатларни муҳокама қилиш учун Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар идоралари вакилларининг конференцияси ташкил этилди. Аввалроқ (1 июлда) Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказган, унда ракета ускуналарини Марий ва Лебап вилоятларида - чегарадан 130 км масофада жойлаштириш, Марий-2 ҳарбий аэродромига қўшимча авиатехникалар - штурм самолётлари, вертолётлар ва зарба берувчи авиагуруҳларни жойлаштириш муҳокама қилинган эди.

Қаттиққўл Ўзбекистон

Қўшни Афғонистонда жанговар ҳаракатлар авж олгани фонида минтақадаги энг қудратли (Global Firepower версияси бўйича) ўзбек армияси тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси КХШТга қайтиш масаласини кўриб чиқмаяпти. Президент Админстрацияси раҳбари ўринбосари – президент матбуот котиби Шерзод Асадов 12 июл куни бўлиб ўтган брифинг чоғида шундай деди: "Бизга КХШТга аъзо бўлиш учун таклифлар тушмади. Қолаверса, бизнинг қонунчилигимизда ҳарбий базалар яратиш ва бундай ташкилотларга қўшилиш тақиқланади".
Ситуация в Термезе и на границе с Афганистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Чегараларимиз дахлсизлиги ҳеч қандай шубҳа остига қўйилмаслиги керак –Асадов
Ушбу баёнот Афғонистондаги амалдаги ҳукумат билан муносабатларга зиён етказмаган ҳолда "янги ҳукумат" билан муносабатда бўлишга розилик намойишининг ўзига хос кўринишига ўхшайди. Бу хайрихоҳлик руҳидаги нейтралитет агар Афғонистон томонидан Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигига таҳдид қилувчи характердаги чегарани бузиш ҳолатлари рўй берган тақдирда шу заҳоти ҳарбий жавоб кўринишини олиши мумкин. Эслатиб ўтаман, 23-июндан буён Толибон билан бўлган жангларда ўнлаб афғонистонлик чегарачилар ва аскарлар вақти-вақти билан Ўзбекистон ҳудудига "чекинишмоқда", уларни шу заҳотиёқ ортга қайтаришмоқда. Нейтралликка етарли даражада қаттиққўллик билан амал қилинмоқда.
Шу билан бирга, Россия Марказий ҳарбий округининг мотоўқчи, артиллерия, муҳандислик бўлинмаларининг энг кўп тайёргарлик кўрган қўмондонлари Ўзбекистонда маҳаллий ҳамкасблари билан Суриядаги жанговар тажрибаларини ўртоқлашишмоқда. Дастурдан - техник разведка воситаларидан фойдаланган ҳолда артиллерия ўқларини бошқариш, модернизация қилинган БТР-82 бронетранспортёрлари қуролларидан фойдаланган ҳолда ўқ отиш машқларини ўтказиш, гранатомётлардан назорат ўқ отиш машғулотлари, мотоўқчилар бўлинмалари таркибида кундузги ва тунги тактик машқлар ўрин олган.
Глава МИД РФ Сергей Лавров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Дунёда
Россия КХШТ бўйича иттифоқчиларни ҳимоя қилишга тайёр – Лавров
Илгарироқ Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Ислом Амирлиги қайтишини қабул қилмаслигини, бироқ афғон инқирозида ҳарбий ечим йўқлиги ҳақида баёнот қилган эди. Афғонистон Марказий Осиёнинг интеграллашган қисмига айланиши муҳимлиги қайд этилганди. Бунинг учун "Афғонистондаги тинчлик жараёнига ягона минтақавий ва халқаро ёндашув" зарур. Кўплаб номаълумлар иштирокидаги ўта мураккаб тартибга солиш схемаси. Республикада "Толибон"* расман террористик ташкилот саналмайди, аммо толиблар томонидан Фарьёб провинциясида ёзилган видеода оддий жангарилар ўзбек тилида гаплашишмоқда ва бу Тошкент учун жиддий сигналдир.

Қайноқ Тожикистон

Афғонистон шимолий провинцияларидаги жанглар, чегарадаги - Душанбедан 150 км масофадаги отишма - Душанбеда жиддий хавотирга сабаб бўлмоқда. Тожикистон жанубий сарҳадларни мустаҳкамлаш мақсадида 20 минг захирадаги аскарларни армия хизматига чақирди. Умумий узунлиги 1300 км дан ошадиган тожик-афғон чегарасининг муҳандислик ускуналари намунали қилиб кўрсатишга ярамайди ва жанубий томонда 900 км дан ортиқ чегара толиблар томонидан назорат қилинади. Афғонистонлик қочқинлар оқими билан бир қаторда Тожикистонга террорчилар ва гиёҳванд моддалар кириб келиши хавфи тобора ортиб бормоқда. Марказий Осиёнинг бошқа пойтахтларига қараганда Душанбенинг "Толибон"*га нисбатан дўстона муносабатда бўлишга мойиллиги энг кам.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
“Толибон”* Тожикистон билан чегарада ўз байроғини ўрнатди
Афғонистон Ислом Республикасининг миллий хавфсизлик кучларининг ўнлаб аскарлари ва офицерлари ҳар куни террорчилар билан жангларда ҳалок бўлишмоқда, Афғонистоннинг аксарият провинцияларида толибларнинг ҳужуми "ал-Қоида"* жангарилари фаоллигининг ошишига туртки бўлди - уюшма қўлбола портловчи воситалар, миналаштирилган машиналар ва худкуш террорчилардан фойдаланади. Яқинда содир бўлган қатор терактларда ўнлаб ҳарбий хизматчилар ва тинч аҳоли ҳалок бўлди.
Бундан ташқари, Афғонистонда ҳозирда Сурия ва Ироқдан қочиб борган йўқ қилинмаган 10 мингга яқин "ИД" жангарилари бор: тожиклар, қирғизлар, ўзбеклар, уйғурлар, кавказликлар – бу одамларнинг ҳаммаси чегарани кесиб ўтиб, Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига кириб бориши мумкин. Афғонистондан чиқиб кетиш олдидан - минтақани ностабиллаштириш мақсадида - АҚШ махсус хизматлари "ИД"* жангариларини чегара олди провинциялар - Бадахшон ва Тохар вилоятларида атайдан "экиб кетган" бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
Совместные учения с КСОР ОДКБ Взаимодействие-2019 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Колумнистлар
Эртага уруш бўлса: ОДКБ опергуруҳи тожик-афғон чегарасида ишламоқда
Афғон уруши ҳозирча КХШТ мамлакатларига бевосита таъсир кўрсатган эмас, аммо Тожикистон аҳолиси жуда қаттиқ ҳавотир олмоқда, ва улар "Толибон"*нинг қўшни давлатлар чегаралари дахлсизлиги ҳақидаги ваъдаларига улар то ўз ички муаммоларини ҳал қилиб олгунга қадар ишониш мумкин, деб ўйлашади. "Афғон қозони" портлаши мумкинлиги эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, РФ Мудофаа вазирлиги ўтган ўн кун мобайнида жанубий йўналишда турли йўналишдаги қатор маневрларни ўтказиб келди. Россия исталган вақтда Тожикистон хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 201-ҳарбий базаси бўлинмаларини ишга солишга тайёр. КХШТ тезкор гуруҳи бевосита тожик-афғон чегарасида фаолият олиб бормоқда.

Қатъиятли Эрон

Толиблар Эрон билан чегарани 9 июлдан бошлаб назоратга ола бошлаган. Теҳрон махсус 65-ҳаво-десант бригадасини ва оғир зирҳли техникани, шу жумладан Т-72С ва БМП-2 такнларини ҳам Афғонистон билан чегара яқинига олиб келиб қўйди. Шу билан бирга Эрон ТИВ матбуот-котиби Саид Хатибзода фронт яқинлашиб келаётганига қарамай, Афғонистон билан чегара туманларида вазият назорат остида, дея ишонтирди.
Толиблар томонидан Ислом Қала ва Абу Наср Фарахий чегара пунктларини эгаллаб олингач, бир неча афғонистонлик мутахассислар бошпана илинжида Эрон ҳудудига ўтишди. Эрон Ислом Республикаси Божхона бошқармаси корхоналарга экспорт юкларини толиблар томонидан қўлга олинган Афғонистон билан чегарадаги назорат пунктлари орқали юбормасликни қатъий тавсия қилди.
Президент Афганистана Мохаммад Ашраф Гани  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
Сиёсат
Афғонистон президенти Ашраф Ғани июлда Тошкентга келади
Теҳроннинг афғонистонлик "амирлик қурувчилари" га муносабати бошқача. Шиа Эрони толиблар "давлати"нинг фундаментал сунний моделини қонунийлаштиришга тайёр эмас ва кўп йиллар давомида "Толибон"* назорати остида бўлган афғон наркотрафигига қарши қаттиқ курашиб келади (ҳатто ўлим жазоси ҳам курьерларни тўхтата олмаяпти).
БМТ ҳисоб-китобларига кўра афғон наркобаронларининг йиллик даромади тахминан 70 миллиард долларни ташкил қилади ва улар афюн етиштириш ва сотиш учун толибларга 10 фоиз "солиқ" тўлашади. Америкаликлар кетгач муаммолар ортади. Агар гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш бутунлай йўқ қилинса, Афғонистонда аҳолининг 95%и қашшоқлик даражасига келиб қолиши мумкин. Бинобарин, яқин истиқболда Эрон қўшни давлатдаги "янги ҳукумат" дан ҳеч қандай яхшилик кутмайди.

Покистон, Хитой, Ҳиндистон – Осиё "бермуд учбурчаги"

"Толибон"*нинг Хитой, Покистон, Ҳиндистон билан муносабатларида "оқ доғлар" ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ. Афғонистонга қўшни бўлган бу учта давлатда жами 3 миллиарддан ортиқ аҳоли истиқомат қилади ва бу мамлакатлар Қобулга улкан ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий таъсир кўрсата олади. Агар Пекин, Исломобод ва Нью-Дели қарашларини умумий кўрсаткичга келтиришнинг имкони блганида эди, Афғонистондаги уруш ўтган асрдаёқ батамом якун топган бўлар эди.
Афганистан в огне: захватят ли талибы Панджшерское ущелье и всю страну?
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Видео
“Толибон”* Панжшир дарасини ва бутун мамлакатни эгаллаб оладими?
Толиблар ўт ёмғири остида бир сутка ичида 160дан зиёд афғон ҳарбий хизматчилари Покистон ҳудудига ўтиб кетди. "Толибон"* ҳаракати айнан Исломобод қўллаб-қувватлови остида 1994 йилда ташкил топган ва тезда кучайиб кетган (ҳаракат аъзолари 1996 йилда Қобулни эгаллаб олишган). Бугунги кунда эса Покистон ўзини "шогирдларга" ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайдигандек кўрсатмоқда. Бироқ, "Толибон"га қариндош бўлган - "ал-Қоида"* ташкилотининг асосчиси Усама бин Ладен вафотига қадар Абботободдаги Покистон ҳарбий академиясидан 1300 метр масофада жойлашган уйда оиласи билан яшаган ва бу баъзи бир "асосий қадриятлар" ҳамда террористик ташкилотларнинг бошқарилиши ҳақида ёрқин далил саналади.
Табиийки, Покистоннинг Марказий ва Жанубий Осиёдаги манфаатлари Хитой ва Ҳиндистон манфаатларига кўпинча мос келмайди. Ҳиндистон ва Хитой ривожланишда антагонистик бўлиб, "афғон харитаси"дан ўз миллий манфаатлари йўлида фойдаланишга бел боғлаган.
Люди во временном лагере для пострадавших в результате боевых действий, на одной из улиц Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Кобул бутун Афғонистондаги қочоқлар учун бошпана бўлмоқда
Хитойнинг Global Times нашри шундай ёзади: "Муҳим қўшни ва йирик держава сифатида Хитой қўл қовуштириб, афғон ишларидан четда ўтира олмайди". Ва барибир ўз йўлидан боради. Бу нимани англатса?
Financial Times нашри маълумотига кўра, Хитой толибларга Афғонистонда ҳамкорлик қилиш таклифини билдирган, аммо бунинг эвазига улар уйғур "Шарқий Туркистон Ислом ҳаракати" билан ҳамкорликдан воз кечишлари лозим. Эҳтимолки, Пекинни "Буюк ипак йўли" келажаги, иқтисод ташвишга солмоқда, асло толиблар мафкураси ва давлат лойиҳалари эмас.
Ҳиндистон Қобулдаги амалдаги ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга қатъий қарор қилган ва ноқонуний "Толибон"*га нисбатан дипломатик такаллуфларни хазм қилмайди. Шу тариқа, юқорида тилга олинган учта қўшни ва жуда қудратли давлатлар Афғонистонга холислик билан фақатгина узоқ муддатли беқарорликни кафолатлашмоқда. Фикримча, барча яқин қўшнилар рикошетдан бебаҳра қолмайди.
* – Россияда таъқиқланган террористик ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала