Колумнистлар

Ўзбекистон КХШТга шошилмаяпти, лекин унга истаган вақтида қайтиши мумкин

© Пресс-служба ЦВО МО РФСовместные российско-узбекские учения на полигоне "Фориш"
Совместные российско-узбекские учения на полигоне Фориш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Афғонистонда вазият тобора нотинч бўлиб бораркан, КХШТ давлатлари орасида ҳамда Тошкент ва Москва орасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик илдам кучаймоқда.
Ўзбекистон Россия ва КХШТнинг бошқа аъзолари билан доимий ҳарбий-техник алоқада бўлиб турибди. Афғонистонда жанговар ҳаракатларнинг кескин тус олиши Тошкент ва Москванинг ташқи сиёсий позицияларини яқинлаштиради ва Ўзбекистонни коллектив хавфсизлик тизимига киришга ундаши мумкин.
Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Аасадов 12 июл куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида КХШТ борасида берилган саволга "Биз КХШТга аъзолик бўйича ҳеч қандай таклиф олганимиз йўқ. Устига устак бизнинг қонунларда Республика ҳудудида ҳарбий базалар ташкил қилиш ва бундай ташкилотларга кириш таъқиқланган”, деб жавоб қайтарди. Бу жуда қизиқ жавоб. Қўшни Афғонистонда вазият қайноқ бўлиб турган вақтда, Асадовнинг ушбу баёноти кўпчилликка ҳам ўзбек жамоатчилигига ҳам толибонга (хавотир олманглар, биз сизга қарши ҳеч нарса уюштирмаяпмиз) қаратилгандек бўлиб туюлди.
Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ ўз қўшинларининг 95 фоизини Афғонистондан чиқарди
Эслатиб ўтамиз, КХШТга аъзо бўлиш ва ҳарбий базалар очиш – булар бир-бирига боғлиқ эмас. Масалан Беларус ва Қозоғистонда Россия ҳарбий базалари йўқ. Тошкентнинг оқ кўнгил бетарафлига ва бўлажак Афғонистон ҳукуматига нисбатан ўзини сиёсий тўғри тутишини тушунса бўлади – ҳеч ким қўшниси билан “душман” бўлишни истамайди, гарчи у ўрта асрларга хос “ислом амирлиги” бўлса ҳам.
Ҳарбий-диний Толибон* Ўзбекистонда террорчи ташкилот ҳисобланмайди, лекин ушбу ташкилотни 1994 йилдан буён Покистон махсус хизмтлари бошқариб келмоқда. Мана шунинг ўзи ҳам яқин келажакда муносабатлар оддий бўлмаслигидан дарак беради. Ундан ташқари Афғонистонда Толибон* “Ал-Қоида” билан аралашиб кетган ва ИД* билан рақобат қилмоқда. Шу сабабли ҳам Толибон билан дўст тутинишнинг – истиқболи йўқ.
Тошкент ҳудуддаги куч марказлари жойлашувини тўғри баҳолайди. Россия Марказий ҳарбий округининг Сурия тажрибасига эга бўлган энг яхши офицерлари Термиз ва Самарқанддаги полигонларда 12 июль куни 300га яқин Ўзбекистон ҳарбийларини учун тайёрлов курслари ўтказишди. Ўқув дастурига мото-ўқчи бўлинмаларнинг кундузги ва тунги тактик машғулотлари, БТР-82 бронетранспортёрлар ёрдамида ўқ отиш, гранатомётлардан ўқ узиш, разведка техник воситалари ёрдамида артиллерия ўтини бошқариш бўйича машқлар киритилди. Тинчлик истасанг – урушга тайёр бўл.

Хавфсизлик кафолати

Ҳар йили Ўзбекистон ва Россия ҳарбий бўлинмаларнинг оператив ва жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича 70 дан ортиқ машғулотлар ўтказиб келмоқда. Россия МҲО қўмондони генерал-полковник Александр Лапин айтишига кўра 2021 йилнинг ёз мавсумида Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудида 9та халқаро қўшма ўқув-машғулотлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ўзбекистон аъзо бўлмасада, унинг осмони устида доимий равишда КХШТнинг ҳудудий хавфсизлик “соябони очилган”. Марказий Осиё ҳудудида умумий ташқи хавфларга коллектив жавоб бериш тизимидан ташқари бўлишнинг иложи йўқ. Ҳудуддаги ҳар бир давлат қўшни давлатнинг ҳарбий ёрдамидан манфаатдор. Россия ҳам ўз миллий хавфсизлигини Марказий Осиё хавфсизлиги билан чамбарчас боғлиқ деб ҳисоблайди.
Люди во временном лагере для пострадавших в результате боевых действий, на одной из улиц Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Аналитика
Қўлни кесиш, қамчи билан савалаш – оддий афғонлар Толибон* даврини қандай эслайди
Ўзбекистон ва Россия мудофаа муассасалари 28 апрел куни илк бор 2021-2025 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолашди. Устувор йўналишлар – ҳарбий хавфсизликни таъминлашга қаратилган икки томонлама тадбирлар, халқаро террорчиликка қарши биргаликда кураш, Ўзбекистон қуролли кучларининг жанговар потенциалини мустаҳкамлаш ва ҳарбий кадрлар тайёрлашдир. Ушбу режаларни амалга ошириш икки давлатнинг ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлигини тизимлаштириш имконини беради. Шундай қилиб, ушбу йўналишда Россия ташаббусни АҚШдан олиб қўйди десак бўлади. АҚШ Афғонистондан қўшинларни олиб чиққанидан сўнг Ўзбекистонни “заҳира аэродром” сифатида фойдаланишни режалаштирган эди. Лекин Тошкент қатъиятли ва ишончли ҳамкорни танлади, деб хулоса қилиш мумкин.
Бироз олдин Россия ва Ўзбекистон бош штаблари бошлиқлари Шуҳрат Холмухамедов ва Валерий Герасимов учрашувида, Герасимов Ўзбекистон Россиянинг Марказий Осиёдаги стратегик ҳамкори эканини тасдиқлаган эди.
Тошкент ва Москванинг ҳарбий соҳадаги ҳамкорлиги – ҳудудий барқарорликни сақлаб қолишда – энг муҳим шартларидан биридир, айниқса АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиб кетганидан сўнг. Россия – ҳарбий соҳада Ўзбекистоннинг асосий ҳамкори ва миллий армия учун энг йирик қурол етказиб берувчидир.
Боевики, запрещенного в РФ, движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Дунёда
Британия зарур бўлганида толиблар билан ишлашга тайёрлигини билдирди
Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда энг кучли армиялардан бири ва бунда Россиянинг ҳиссаси ҳам бор. Россия томонидан ишлаб чиқариладиган қурол аслаҳалар орасида Ўзбекистон зарба берувчи авиация, ҳаво ва ракета жужумидан ҳимоя воситалари ҳамда қуруқлик қўшинлари учун бронетранспортёрларни танлаган. Бугунги кунда Ўзбекистонга 12та шартнома асосида Су-30СМ Россия қирувчи самолётлари (Россия давлат кредити асосида), Ми-35М – зарба берувчи вертолётлар, БТР-82А – бронетранспортёрлар, "Сопка-2" – замонавий радиолокацион мажмуалар етказиб берилмоқда. Ундан ташқари 300 дан ортиқ ўзбекистонлик ҳарбийлар Россия ҳарбий ОТМларида таълим олмоқда. Ўзбекистон ҳарбий бюджети ЯИМнинг 4%ини ташкил қилади. Бу милитаризация эмас, замон талабларига жавоб бериш холос.

Афғон нотинчлиги

Қўшни Афғонистонда Толибон* тобора кучайиб бормоқда. 2021 йилдаги Толибон* 1996 йилдаги Толибондан жиддий фарқ қилади. Янги Толибон* фақат пуштунлар эмас. Унинг 40% - тожик ва ўзбеклардан иборат. Толибоннинг биринчи навбатда Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб борувчи стратегик йўлларни ва Амударёдан ўтиш нуқталарини эгаллаб олиши– хавотирли туюлади.
Бир вақтнинг ўзида Ал-Қоида* ва ИД* террорчиларининг фаоллиги ҳам ошмоқда. Ўзбекистон ислом ҳаракати бироз олдин ИД*га қўшилган эди. Террорчилар учун даромад манбаи бўлган афғон нарко траффиги ҳар йили 30 – 70 млрд. Доллар даромад олиб келади. АҚШ қўшинлари олиб чиқилганидан сўнг унинг ҳажми янада ошиши, террорчилар қаторлари тўлиши мумкин.
Афғонистон шимолий ҳудудлари аҳолиси Толибон* томонидан киритилаётган кескин чекловлар ва ўзбошимчаликлардан норози. Террорчилик акти эҳтимоли юқори бўлгани сабабли Мозори-Шарифда Россия консуллиги фаолиятини вақтинча тўхтатишга қарор қилинди ва Қобулдаги элчихонани қўриқлаш кучайтирилди. Мозори Шарифдаги Россия дипломатлари Ўзбекистонга кўчирилди. Бу ҳам бежиз эмас. Афғонистондаги нотинчлик қўшни давлатларга тарқалиш эҳтимоли юқори. Ўзбекистон эса ушбу лойқа тўлқин йўлида мустаҳкам қоядир.
Визит Министра обороны РФ Сергея Шойгу в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2021
Сиёсат
Россия қўшинлари Ўзбекистонга киритилмайди – Мудофаа вазирлиги
Мавжуд вазиятда Тошкент ва Москва орасида ҳамкорликнинг кучайиши аниқ. Бу борада Россия ҳудудий хавфсизлик тизими яратиш тарафдори ва ғарбий ҳамкорлардан фарқли ўлароқ, аксарият ишларни беғараз амалга оширади. Туркманистон билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликнинг кучайиши бунга мисол бўлиши мумкин.
КХШТ бўйича ҳамкорлик борасида, яна бир бор эслатиб ўтамиз, ушбу шартнома дастлаб Тошкентда имзоланган эди. Ўзбекистон ушбу ташкилотга икки маротаба кириб икки маротаба тарк этган (1999 ва 2012 йилларда). Учинчи маротаба киришни режалаштирмаган бўлса-да, унинг учун ташкилот эшиклари доимо очиқ. “Янги толибон” эса, мантиққа зид бўлса-да, КХШТнинг янада мустаҳкамланиши учун ишламоқда.
* – Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала