Дунёда

Ўзбекистон Қозоғистонда янги ҳашаматли масжид қурмоқда

© Акимат Туркестанской областиУзбекистан строит мечеть в Казахстане
Узбекистан строит мечеть в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2021
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига кираверишда Ўзбекистон ҳашаматли масжид қурилмоқда. Янги лойиҳа Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Бундай диққатга сазовор жойнинг қурилиши қўшни Ўзбекистоннинг Туркистонга совғаси бўлиб, уни келаси йили якунлаш режалаштирилган. Архитектураси ўзига хос бўлган Ислом марказининг ички ва ташқи безаклари шарқона услубда амалга оширилган. Янги лойиҳа ҳар томонлама ўрганиб чиқилган. Жаҳоннинг энг яхши тажрибалари инобатга олинган”, — дейилади хабарда.
Янги масжид 5 минг кишига мўлжалланган бўлиб, умумий майдони 20000 квадрат метрни ташкил қилади. Масжид пойдеворини мустаҳкамлаш учун унинг ўзига хос технологияси ишлаб чиқилган.
Эмомали Рахмон и Шавкат Мирзиеев запустили новую школу и оздоровительный комплекс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Самарқанд ва Хатлонда муҳим ижтимоий объектлар очилди
Аввалроқ Ўзбекистон Тоғли Қорабоғда мактаб қуришни режалаштираётгани маълум бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала