Колумнистлар

Шок ва даҳшат: дунё Афғонистонда ўз тақдирини кўрди

© AP Photo / Gulabuddin AmiriБоевики движения Талибан (Запрещено в РФ)
Боевики движения Талибан (Запрещено в РФ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Шанба куни кечга томон таҳлилчилар Афғонистонга қайтарилаётган 5 минг нафарга яқин америкалик ҳарбийлар толибларнинг ғалабали юришини қанчага кечиктира олиши мумкинлигини муҳокама қилар эдилар.
Тегишли буйруқ кеча Жо Байден томонидан берилган бўлиб, АҚШ раҳбари ўзининг ушбу қарорини сон жиҳатдан қисқартирилаётган дипломатик ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан изоҳлаган эди.
Гарчи ҳеч ким охир-оқибат мамлакатдаги ҳукумат "Толибон" ҳаракати назорати остига ўтишига шубҳа қилмаган эса-да, АҚШ президенти қарори бу воқеани қанчалик узоқлаштира олиши мумкинлиги тўғрисида турли фикр-мулоҳазалар илгари суриларди. Берилган баҳоларнинг аксариятида муддат бир неча ҳафтадан тортиб икки ойгача бўлиши мумкинлиги чамалаган эди.
Страны мира. Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
“Толибон”* Афғонистондаги уруш якунланганини эълон қилди
Якшанба куни эрталаб эса ушбу жамики экспертлар ва шунга ўхшашларнинг прогнозларини ахлат қутисига улоқтириш мумкинлиги аён бўлиб қолди. Ғарбнинг "Толибон"*га қарши кураш ва Афғонистонни ғарблаштиришга сарфлаган йигирма йиллик сайи-ҳаракатлари бир кунда, саноқли соатлар ичида худди картадан ясалган уйча сингари тўкилиб кетди.
Юз бераётган воқеаларнинг кўлами ва тезлиги шундайки, гарчи бундай якун аввал бошдан ҳаммага аён бўлган бўлса -да, бугунги воқеалар барчада шок, саросима ва қўрқувни келтириб чиқарган эди. Бу қўрқув шунчалик улкан эдики, бутун дунё кўз олдида улкан шармандали муваффақиятсизликни бошдан кечираётган Қўшма Штатлар номига ёғдирилаётган заҳарли-ичиқоралик ила айтилаётган изоҳлар деярли эшитилмади ҳатто.
Шубҳасиз, бу ерда америкаликлар ўрнига ким келаётгани ва бу билан боғлиқ даҳшатли оқибатларни англаш муҳим рол ўйнайди. Толибларнинг олдинги ҳукуматга хизмат қилганларга нисбатан қатағон ўтказмаслик борасида берган ваъдаларию, аёлларнинг жамиятдаги ўрни борасидаги позицияни юмшатишлари ҳақидаги баёнотларига қарамай, олдинда Афғонистонни шафқатсиз жазолар ва қатллар кутмоқда. Афғон аёлларининг тақдирига эса аввалгидек ҳавас қилиб бўлмайди.
Страны мира. Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Ҳодисалар
Сурхондарёда Афғонистон ҳарбий самолёти қулаб тушгани ҳақидаги хабар ўрганилмоқда
Эскилик замонавий цивилизацияни енгди — Ғарбга бўлган муносабатдан қатъий назар, ушбу фактга хурсанд бўлиб бўлмайди.
Бироқ, гап фақатгина шафқатсиз ва қонли афғон ҳақиқатлари, ёки олис ўрта асрларга қайтаётган бахтсиз мамлакат фуқароларига ҳамдардликда ҳам эмас.
Якшанба кунги воқеалар шу жиҳати билан ҳайратланарли эдики, улар бутун дунёга АҚШ глобал гегемонлигининг якуний қулаши қандай бўлиши мумкинлиги ва ҳатто, қандай бўлиши ҳақида аниқ тасаввур берди.
Ўттиз йил олдин, СССР ўз фаолиятини тўхтатди ва ўша пайтдаги воқеликларда шу кунга қадар бир нарса жуда катта қизиқиш уйғотиб келади - ўша вақтдаги воқеалар қанчалик шиддат ва ўзгартириб бўлмайдиган даражада юз бергани. Лўнда қилиб айтганда, кечагина дунёнинг ярмида ҳукмронлик қилган жаҳон супердержаваси бўлган жойда, орадан бир неча ой ўтиб, хаосга бурканган ва кўпинча қонга беланаётган янги давлат тузилмалари конгломерати вужудга келган эди.
Одатда, нега ҳаммаси бундай рўй бергани сабаблари ҳақида фикр юритадилар. Фикрлар орасида тизим тўлиқ ичдан чириб бўлгани, охири бўлиб фасад қулагани келтирилади.
Президент Афганистана Ашраф Гани  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Ашраф Ғани Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам эмаслиги айтилди
Аммо шу факт муҳимки, кўпинча худди шундай юз беради: енгиб бўлмасдек кўринган тизим яшин тезлигида одамлар бошига бир челак сув қуйгандек кутилмаганда дарз кетади, ва энг ёмон воқеаларнинг олдини олишга митти имконият ҳам қолмайди.
Инсон шунчаки қум заррасига айланади, тарих шторми уни барча даҳшатлар, бузғунгарчилик ва ажал орасидан учириб ўтади.
Ҳозирда содир бўлаётган воқеалар, АҚШнинг глобал гегемонлик мақомини йўқотиши айнан мана шу сценарий асосида рўй бериши мумкинлигини кўрсатиб турибди - бунда Қўшма Штатлар супердержава мақомидан бошқа геосиёсий кучлар томонидан функциялар, инструментлар ва бошқа ричагларнинг секин-аста тортиб олиниши билан "тахтдан" туширилмайди, балки ҳаммаси ортга қайтариб бўлмас шиддатли қулашга айланади.
Пресс-секретарь  президента Узбекистана Шерзод Асадов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Жамият
Асадов Афғонистон билан боғлиқ воқеалар ҳақида турли миш-мишлар тарқатмасликка чақирди
Сўнгги ўн йиллар давомида Афғонистон дунёнинг катта қисми учун ўта тушунарсиз бўлган ҳудудга айланган эди, у доимо урушар, ва анча эскича қоидалар асосида кун кечирарди.
Шу боис унга нисбатан самимий ҳис-туйғуларни ифодалаш оғир кечарди. Шу тариқа, у ердан келаётган янгиликлар, ҳатто энг фожиалиси ҳам, одатга кўра, расмий муносабатнигина уйғотарди: "Ҳа, ҳа, бу даҳшат, чой учун ширинлик олишни унутмайлик-а".
Якшанба кунги воқеалар эса бутун дунё бўйлаб кўпчилик одамларни афғонларни англашга мажбурлади. Ҳатто кўпчилик одамларнинг эти жунжикиб кетди.
Улар яшайдиган давлатда "Толибон"* йўқ, аммо уларнинг кундалик ҳаётларида АҚШнинг роли жуда улкан. Кимлар учундир у етакчи савдо шериги, бошқалар учун — геосиёсий сюзерен, учинчилар учун — босқинчи куч, тўртинчилар учун — миллий иқтисодиёти узил-кесил боғлиқ бўлган жаҳоннинг бош валютаси эмитентидир.
Бу одамларнинг ҳаммаси ҳозир ўзларига: агар АҚШ қудрати бошқа соҳаларда ҳам шу даражада шиддат билан қуласа нима бўлади - яъни бу айнан уларга қандай таъсир қилади, деган саволни бермасликлари мумкин эмас.
Ҳозирги кунда миллионлаб одамлар бу миқёсдаги геосиёсий фалокатлар сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳарбий цунамиларга олиб келишини, бу цунамилар ҳар томонга ёйилиб, энг фаровон ва тинч ҳудудларгача етиб боришини англаб етдилар. Улар бу англашни ўз ҳаётларига қиёсладилар ва қўрқиб кетдилар.
Боевик Талибана* на улице в афганском городе Герат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Фото
Ҳукумат ўзгарган Афғонистондаги вазият қандай
Совет Иттифоқи қулашини бошдан кечирган Россия учун содир бўлаётган воқеалар 30 йил олдин бошдан кечирганимиздан ҳам каттароқ офатлар бутун дунёга рахна солаётгани ҳақидаги аниқ огоҳлантиришга айланди.
Тўғри, биз учун яхши янгилик ҳам бор.
Агар инсон якка ўзи бу даражадаги кўламдор тарих чақириқларини четлаб ўта олмаса, ва у бу чақириқлар ҳаракат майдонида бўлиб қолса, бутун бошли мамлакатларда бундай имконият мавжуд. Улар бунинг учун, шу жумладан, юқори даражадаги мавжудликни автоном сақлаб қолиш лаёқатига эга бўлиш билан бир қаторда - тиш-тирноғича қуролланган бўлишлари талаб этилади.
Россия, маълум бўлганидек, иккала йўналишда ҳам фаол фаолият олиб боради.
*Россияда таъқиқланган террорчи уюшма.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала