Колумнистлар

Вашингтон учинчи жаҳон уруши учун НАТОдан воз кечмоқда

© Wikipedia / DO'NeilФлаг Австралии.
Флаг Австралии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Хитойга қарши курашиш мақсадида, АҚШ ва Британия Австралия денгиз флотини Тинч океанидаги муҳим кучга айлантиришга келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Дунёнинг ранг-баранг ҳарбий-сиёсий харитасида яна блок пайдо бўлди. АҚШ ва Британия Австралия армиясини Тинч океанидаги муҳим кучга айлантиришга келишиб олишди.
Яшил қитъада биринчи маротаба атом денгиз флоти пайдо бўлади: иттифоқчилар ҳам технологияни, ҳам ядровий хом ашёни Канберрага беришга қарор қилишди. Бу эса НАТОнинг бошқа аъзоларини жуда хавотирга солди. Улар нимадан қўрқишмоқда?
Одатда тинч ҳаёт кечирган ва сиёсий лентада камдан-кам кўринадиган Австралия тўсатдан катта шов-шув сабабчисига айланди. АҚШ ва Буюк Британия раҳбарлари билан учрашувда давлат раҳбари Скотт Моррисон кенг кўламли ҳарбий лойиҳани эълон қилди.
Штаб операции Решительная поддержка в Зеленой зоне в Кабуле  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
Колумнистлар
“Улкан мағлубият”: НАТО ўзини дафн қилмоқда
Унинг исми AUKUS. Ушбу қисқартма ортида Канберра флотига миллиардлаб долларлик сармоялар, жумладан 900км масофада жойлашган нишонларга забра бериша қодир бўлган LRASM ракеталари билан жиҳозланган Hobart туридаги эсминецслар киради.
Шунингдек Австралия флоти EA-18G, F-18 қирувчи самолётлари узоққа зарба берувчи қуроллар билан жиҳозланади ҳамда F-35 самолётларидга яна кўпроқ буюртма берилади.
Ундан ташқари таниқли “Томогавк” ракеталаридан ҳам роса кўп сотиб олинади ва ҳарбий кемалар, самолётлар ва сув ости кемалари жиҳозланади. Сув ости кемалари борасида алоҳида тўхталамиз. Австралия 2036 йилга қадар 8та атом сув ости кемасига эга бўлади. Кейин яна кўпроқ. Айнана ана шу сув ости кемалари AUKUS лойиҳасининг асосига айланди, деса бўлади.
Хўш бунча жиддий тайёргарлик нима учун керак бўлиб қолди экан? Ва нимага бундан фақат Вашингтон ва Лондон хабардор, НАТОнинг бошқа аъзолари эса четда қолишди?
Ушбу “манёвр”ларнинг барчаси албатта битта рақиб – Хитойга қарши қаратилган. Австралия АҚШ ва Британия кўмагида бутун Океанияни ўз назорати остига олмоқчи.
Хитой ТИВи бунга алоқачон “уч давлатнинг ядровий сув ости кемалари соҳасидаги ҳамкорлиги, минтақавий тинчлик ва барқарорликка жиддий путур этказади, қуролланиш пойгасини кучайтиради, шунингдек, ядровий қуролни тарқатмаслик бўйича халқаро ҳаракатларга зарар этказади, деб ўз муносабатини билдирди.
Дарҳақиқат, Австралия 1960 йиллар охирида “Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги” халқаро шартномага биринчилардан бўлиб аъзо бўлган эди. Лекин 3 йил олдин Яшил қитьъада турли сиёсий кучлар томонидан ушбу шартномани қайта кўриб чиқиш талаби тобора баландроқ эшитила бошлади. Уларнинг аргументи – “тобора кучайиб бораётган Хитой таҳдиди”. Лекин ўшанда бош вазир уларни тинчлантиришга муваффақ бўлган эди.
Ҳозир эса Скот Моррисон яна мураккаб аҳволда. Тинчлик тарафдори бўлган Австралия қандай қилиб ушбу ядровий қуролланиш пойгаси иштиркчисига айланиб қолганини тушунтириш осон эмас.
Эмблема NATO - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Колумнистлар
НАТО саммитининг қўрқинчли якуни: альянс РФ ва МДҲга сохта "айблар" учун таҳдид қилмоқда
“Мен аниқлик киритмоқчиман: Австралия ядровий қурол олиш ёки ядровий потенциал яратишга ошиқаётгани йўқ. Биз ядро қуролларини тарқатмаслик ҳақидаги барча мажбуриятларимизни бажаришда давом этамиз", - деди у журналистларга.
Лекин бу гаплар ҳаммани ҳам ишонтира олмади. Қўшни Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн қўшни давлат сув ости атом кемаларини ўз ҳудудий сувларига киритмаслиги ҳақида огоҳлантирди ва Канберрага киноя қилиб “улар Тинч океани ҳудудида ўзини тутиш қоидаларига амал қилишда давом этишини таъкидлади”.
Янги туғилган AUKUS иттифоқи Тинч океани ҳудудида дарҳақиқат кучлар мувозанатини бутунлай ўзгартиради. Вашингтон Австралияни кучли Хитой билан хавфли қарама-қаршиликка етакламоқда, деб ҳисоблайди ҳарбий эксперт Виктор Мураховский.
"Қўшма Штатлар Канберрани Хитойга қарши коалицияга тортиб олмоқда. Кейин у ердан чиқиш имкони бўлмайди. Келажакда бу, биринчи навбатда, Австралия учун жиддий таҳдид яратади", - дейди эксперт.
Ундан ташқари, бу шартнома минтақадаги мувозанатни бузади ва бу бошқа давлатларни ҳам хавотирга солади.
"Агар Россия, Хитой, Ҳиндистон ва НАТО жангга киришса - бу ўзаро ҳалокат уруши бўлади. Бу аниқ-ку", - дейди Геосиёсий муаммолар академияси вице -президенти Константин Цоколов.
Шу билан бирга, ушбу иттифоқдан НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам зарар кўриши мумкин. Ҳозир бу ташкилотда ҳам ҳаммаси яхши кетаётгани йўқ. Австралия америкаликлар билан шартнома тузиб, француз шерикларини қаттиқ ранжитди. 2016 йилда Канберра ва Париж 12 та сув ости атом кемасини қуриш бўйича 66 млрд долларлик шартнома имзолаган эди. Энди бўлса Франция уни бузишга мажбур. Елисей саройи бундан ўта ғазабда.
Черноморский флот РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2021
Россия
Россия ҳарбийлари чегарани бузган НАТО кемасига огоҳлантирувчи ўт очди
"Бу, дарҳақиқат зимдан урилган пичоқ бўлди. Биз Австралия билан ўзаро ишончли муносабатлар ўрнатдик. Ҳозир эса ишонч йўқолди. Мен бундан ғазабдаман",- деди Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан.
Мудофаа вазири Флоренс Парли эса бунда АҚШни очиқчасига айблаб, унинг ҳаракати нафақат иттифоқчиларини Франциядан узоқлаштиради, балки альянсда якдиллик йўқлигини кўрсатади, деди. Парлейнинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси “Ҳинд-Тинч океани минтақасида мисли кўрилмаган чақириқлар пайдо бўлаётган вақтда" - катта муаммолар келтириб чиқаради.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала