Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Халқаро валюта жамғармаси Афғонистон билан ҳамкорликни узди ва толибларга шарт қўйди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишМеждународный валютный фонд
Международный валютный фонд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2021
Афғонистон янги ҳукумат таркибини ўзгартирмаса, пулсиз қолади
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Халқаро валюта жамғармаси Афғонистон билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда ХВЖ вакили Жерри Райс баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, Афғонистон янги ҳукумати қонунийлигини бошқа давлатлар тан олмагунга қадар, республика билан ҳамкорлик тикланмайди.
"Биз Афғонистон ҳукуматини тан олиш борасида халқаро ҳамжамиятга қараб иш тутамиз, ҳозирча эса бундай маълумотга эга эмасмиз. Шу боис, ХВЖнинг республикадаги дастури вақтинча тўхтатилди", - деб қайд этди Райс.
Афганский мигрант пьет воду в Татване - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Марказий Осиё мамлакатлари нега афғон қочқинларидан воз кечмоқда - сиёсатшунос изоҳи
У шунингдек, август ойида мамлакатлар ўртасида тақсимланган махсус ҳуқуқлар толибларга жорий этилмаслигини эслатиб ўтди.
Райс, шунингдек, Афғонистондаги ностабил вазиятдан ташвишдалигини билдирди.
"Мамлакат фуқароларига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ва маблағларни, шу жумладан унчалик кўп бўлмаган маблағларни ўтказишга рухсат бериш, шунингдек, қочоқларни қабул қилаётган мамлакатларга ёрдам кўрсатиш устувор вазифага айланиши лозим", - деди ХВЖ вакили.
Илгарироқ, АҚШ Афғонистон Марказий банки резервларининг каттагина қисмини музлатиб қўйганди. Бу ўлароқ республика етти миллиард долларга яқин пуллардан маҳрум бўлди.
Госсекретарь Совета безопасности Беларуси Станислав Зась  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Дунёда
Зась: толибларнинг Афғонистон ҳокимияти тепасига келиши МОдаги вазиятга таъсир қилади
Мамлакат ҳокимияти тепасига келган толиблар, америка валютаси сақлаб қолинишига йўналтирилган қатор чораларни қабул қилдилар. Доллар беришга қўйилган тақиқ шу чоралардан бири бўлди. Эндиликда афғонлар нақд пулларни фақат миллий валютада олишлари мумкин.
Сентябр ойи бошида жангарилар янги ҳукумат таркибини эълон қилган эди. Бу янгилик жаҳон ҳамжамияти орасида турли муносабатларни юзага келтирди.
Радикаллар шу вақтгача берган ваъдаларга қарамай, Афғонистон вазирлар кабинети инклюзив бўлмади. Унда Афғонистон турли сиёсий кучлари, собиқ ҳукумат кучлари ва аёллар тақдим этилмаган.
Давлатларнинг аксарияти бундай ҳукуматнинг қонунийлигини тан олишдан воз кечди ва толиблардан ҳукумат таркибига ўзгартириш киритишни талаб қилишди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала