Колумнистлар

Уруш бошламасин тағин: АҚШ президентидан ядро тугмачасини олиб қўйишди

© REUTERS / Kevin LamarqueПрезидент США Джо Байден на пресс-конференции по завершению саммита G7
Президент США Джо Байден на пресс-конференции по завершению саммита G7  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2021
Январь ойида легитим сайланган АҚШ президенти америка ядро қуролларини назорат қилмаган. Мазкур оламшумул янгиликни таниқли терговчи - ярим аср аввал президент Никсонга қарши "Уотергейт" ишларига бош бўлган Боб Вудворд олиб чиқди.
Журналистика оламининг 78 ёшли оқсоқоли ўзининг "Таваккал" ("Peril") номли китобида АҚШнинг Бирлашган қўмита қўшма штаблари бошлиғи Марк Милли сўзларидан иқтибос келтирган. Миллининг Вудвордга айтишича, у 6 январ воқеаларидан кейин, Трамп ўз истеъфосидан олдин аллақандай тартибсизликларни келтириб чиқариши мумкинлигидан ҳавотирга тушиб, ядровий зарба бериш қарори алгоритмини ўзгартирган.
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Дунёда
Байден Австралия бош вазирининг исмини унутиб қўйди
Табиийки, мавзу шу қадар "портловчики", Милли бу ҳақда гапирганда ўта узоқдан, эзоп тилида гапиради. Бироқ, у нимага қўл урганини тушуниш қийин эмас. Америка қонунига кўра, мамлакат президенти Ядровий ракеталарни учириш тўғрисида буйруқ беришдан олдин, қўмондонлар билан жумладан, АҚШнинг Бирлашган қўмита қўшма штаблари бошлиқлари Раиси билан маслаҳатлашиши лозим. Ҳарбийлар овози бунда муҳим рол ўйнамайди, улар фақат муҳокама қилишлари мумкин. Бироқ Милли мазкур йўналишда Трамп томонидан бериладиган ҳар қандай буйруқлар биринчи бўлиб унга етказилиши лозимлиги, нима қилиш кераклиги ҳақида эса унинг ўзи қарор қабул қилиши ҳақида офицерларни огоҳлантиради.
Бироқ бу ҳам камлик қилди. Трампга ҳеч нарса демасдан генерал Милли хитойлик ҳамкасби Марказий Ҳарбий Комиссия Бирлашган штаби бошлиғи Ли Цзочэнга қўнғироқ қилиб, агар бирор нима юз берадиган бўлса, ҳаяжонланмаслигини сўраган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, шундай деган: "Генерал Ли, агар биз ҳужум қилмоқчи бўлсак, сизга қўнғироқ қиламан. Бу сиз учун сюрприз бўлмайди".
Ҳозир эса республикачилар ва демократлар бу қўнғироқ давлатга хиёнатми ёки йўқлиги устида қизғин баҳслашмоқдалар.
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Россия
Путин Афғонистондан АҚШ қўшинларининг чиқарилишини қоралади
Кўпчиликнинг овози бу ҳаракатни давлатга хиёнат деб тан олган бўлсада, бироқ, олий даражадаги АҚШ ҳукумати бошқарув тизимида ҳамма нарса шу қадар чигаллашиб кетганки, демократлар: "сиз тушунмаяпсиз, бу бошқа нарса!" — дея бақиришмоқда ва кўпчилик уларга ишонмоқда ҳам.
Байден келиши билан вазият яхшиландими? Ҳеч нарса ўзгармади. АҚШ Бош қўмондонини Афғонистон ҳақида саволлар бериш учун Конгрессга таклиф қилишди, холос. Бироқ, Байденнинг бошқа ишлари чиқиб қолди. Унинг ўрнига, конгрессменлар олдида, вазият ҳақида тушунчага эга бўлмаган давлат котиби Блинкен жавоб берди.
"Бизда ҳаммаси учун ким жавоб беради ўзи? Карорларни ким қабул қилади?" - деб уни сўроққа тутди сенатор Риш. Сенатор Блинкенга шунингдек, президент яқинда Калифорния штатларида бўлган ёнғинлар масаласида мутасаддилар билан учрашув ўтказаётганда жонли эфирдан узиб қўйилгани, давлат раҳбарининг гапи чала қолгани ҳақида ҳам эслатиб қўйди. “У қўғирчоқку ахир, уни дархол ўчириб қўймасликлари ҳақида Оқ уйдагиларга бир оғиз гап ҳам айтолмайди", - деди Риш.
Кто такой Тони Блинкен: от спичрайтера Билла Клинтона до поста госсекретаря - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2021
Видео
Клинтон спичрайтери ва АҚШнинг янги Давлат котиби: Тони Блинкен ҳақида нималар маълум
Майлига эди, агар буларнинг ҳаммаси 200 та ландовурдан иборат армияга эга бўлган бирорта банан республикасида содир бўлганида. Ҳақиқатдан ҳам кулгили ҳолат эмасми, агар давлатнинг бош штаби бошлиғи душман-мамлакат штабидаги ошнасига қўнғироқ қилиб: "Бро, бирор нима бўлса, ҳавотир олмай тур. Ядровий қуролни сен томонга учиришдан олдин қўнғироқ қилиб огоҳлантириб қўяман", деса.
Ахир Қўшма Штатлар – анъанавий, ядровий, биологик ва кимёвий қуроллар захиралари бўйича шак-шубҳасиз дунё чемпиондир. Вақти-вақти билан эфирдан узиб қўйиладиган, жиннисифат кекса жаноб дунёдаги энг қудратли армияни бошқармоқда.
Қолаверса, АҚШ ҳарбий машинаси ҳозирда қизиқарли трансформация босқичида турибди. Айрим таҳлилчиларнинг фикрича, Афғонистондан қочиш ва АҚШнинг Саудия Арабистони кўрсатадиган ҳарбий кўмагидан фавқулодда воз кечгани тасодиф эмас. Бу бемаъни ва ҳаммани толиқтирган "Халқаро терроризмга қарши кураш"нинг якунидир. Охирги вақтларда у нанай йигитчаларининг ўзаро кураши ва анча кўламдор бўлган халқаро агрессияни авж олдириш дастури кўринишини олаётган эди.
Rand корпорацияси маълумотига кўра, 2014 йилда Пентагонда "Учинчи тикланиш" (The Third Offset) деб номланган махфий режани муҳокама қилишни бошлашган. Режа АҚШнинг асосий ҳарбий рақиби тахминан тенг кучларга эга бўлган - Хитой ва Россия бўлишини назарда тутарди. Улар устидан ғалаба қозониш Американинг янги, кўп қутбли дунёда гегемонлигини таъминлаши керак эди.
Афғонистон ёки Ироқ каби барча майда-чуйдаларни унутиш таклиф этилиб, кучларни буюк державаларга қарши жамлаш таклиф этилган эди. Бунинг учун супер технологияли армия талаб этиларди. Роботлар, сунъий интеллект, космик технологиялар, кибер қўшинлар - мана шуларнинг ҳаммаси.
Минобороны показало на видео испытания новейших российских боевых роботов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Видео
Россия янги жанговар роботларнинг кучини кўрсатди - видео
Нима учун "Учинчи тикланиш"? Гап шундаки, АҚШ армияси биринчи марта Корея урушида мағлубиятдан сўнг технологик қайта тикланишни бошдан кечирган эди. Иккинчи технологик илгарилаш Вьетнамдаги мағлубиятдан кейин юз берган. Учинчи тикланиш терроризмга қарши урушда муқаррар мағлубиятдан кейин амалга оширилиши режалаштирилганди.
Фикр бирданига қўллаб-қувватланмаган. Бироқ, 2018 йилда, Трамп даврида, миллий мудофаа стратегияси қабул қилинганди. Унда АҚШнинг асосий рақиблари этиб айнан Хитой ва Россия белгиланган - Ҳинд ва Тинч океани эса бўлажак ҳарбий ҳаракатларнинг асосий театри сифатида белгиланган эди.
"Учинчи тикланиш", албатта, бу сизга саҳро бўйлаб толибларни қувиш эмас. Бошқа стратегия, бошқа қурол, бошқа пуллар. Трамп даврида Пентагон бюджети 700 миллиард доллардан ошиб кетди. Байден 2022 йилда армияга 753 млрд маблағ ажратишни режалаштирмоқда. Жумладан, юз миллиарддан кўпроғи янги ҳарбий технологиялар флагмани - АҚШ Мудофаа вазирлигининг истиқболли тадқиқотлар бошқармасига йўналтирилади. 10,4 миллиарддан ортиғини кибер қўшинлар олади.
Қизиғи шундаки, бу улкан режада энг катта ролни сунъий онг ўйнайди. Google эгаси Эрик Шмидт, Palantir эгаси Питер Тиль ва бошқа рақамли олигархлар узоқ вақтлардан бери Пентагонга ўз ишланмаларини муваффақиятли пуллаб келишмоқда.
Уларнинг қандай ишлаши бошқа масала. Худди ўша сунъий онг бир неча бор катта хатоларга йўл қўйган. Масалан, 2003 йилда, Ироқ уруши аввалида одамлар аралашувисиз учирилган америка "Пэтриот" ракеталари хатолик туфайли аввал британ, кейин эса америка қирувчиларини уриб туширган. Учувчилар ҳалок бўлган.
Яқинда эса олдиндан огоҳлантириш тизими Американинг Германиядаги Рамштайн базасида ёлғон тревога сигналини берди. Ўша пайтда Болтиқ денгизида Россия ҳарбий -денгиз кучларининг машғулотлари бўлиб ўтаётган эди. Компьютер машғулотлар вақтида учирилган ракеталарни ҳақиқийси билан адаштирган.
Шунга қарамай, америкалик шериклар қсунъий онгни ядро қуроллари соҳасида сунъий интеллектдан янада кўпроқ фойдаланишни режалаштирмоқда. Яна қаерда денг, қуролни учириш тўғрисида қарор қабул қилиш каби нозик соҳада.
Совещание председателей верховных судов государств-членов ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Колумнистлар
Россия ва Хитой Осиёни ўзгартирди – Америка эса уни қўлдан бой бера бошлади
Америка мудофаа нашрлари, худди ўша Rand корпорацияси, таҳдидни аниқлаш ва қарор қабул қилишда компьютер қандай хатоликларга йўл қўйиши мумкинлиги ҳақида тушунчалар берувчи ўнлаб сценарийларни аллақачон чоп этган. Масалан, ғайриоддий атмосфера ҳодисаси ҳам уни чалкаштириб юбориши мумкин. Компьютер уни душман ракеталари деб қабул қилиб, жавобан ўша томонга ракеталарни учиради. Душман эса дарҳол ҳақиқий ҳужум билан жавоб қайтаради. Апокалипсисга хуш келибсиз.
Бироқ, бу ғоя тобора оммалашиб бормоқда. Беихтиёр, америкалик шерикларга сунъий онг фақат шунчаки ниқобланиш учун керакдек туюлади. Ракеталарни учириш буйруғини ким берган? Ану компьютер. У шунчаки хатога йўл қўйибди. Американинг "Космик одиссея"дан тортиб "Интерстеллар"гача фильмларида компьютерлар қай тарзда ақлдан озишганини кузатганмисиз? Ҳеч ким ҳеч қандай жавобгарликка ҳам тортилмайди. Ахир компьютерни Нюрнбергга олиб бормайсизку.
Қаранг, Америка элитасида қандай кўрсатишга арзийдиган намунали хаос ҳукм сурмоқда. Очиқ майдонда ёмон ориентировка оладиган президент. Энг керакли вақтда ҳамиша қаёққадир ғойиб бўладиган вице-президент. Ночорлиги шундоқ кўриниб турган давлат котиби.
Ҳарбийлар дейсизми? Мана, генерал Марк Милли Америка армиясига хилма -хиллик ва мултимаданиятни сингдириш ғоясига ҳаддан берилган. У трансгендерларга ва жинсий йўналиши ноаниқ шахсларга ҳомийлик қилмоқда. Милли ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш учун америка армиясида хизматни реклама қиладиган роликни томоша қилишнинг ўзи кифоя. Ҳа, айтиш эсдан чиқаёзибди, у сал шамол эсса ҳам, дарҳол хитойликларга қўнғироқ қилиб, ракета учирилиши ҳақида огоҳлантиради.
Намунавий заиф элита. Ғалати ҳарбий фриклар. "Бизда ҳаммасига ким жавобгар?!" Ихтиёрсиз равишда қўмондонликни сунъий онгга топширгингиз келади. Кейин эса "чуқур давлат"дан бўлган номаълум олигархлар томонидан қабул қилинган ҳар қандай қарорни компьютер хатосида йўйиш мумкин.
Штаб-квартира Министерства обороны США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Дунёда
Пентагон Россия билан ядровий уруш юз бериши эҳтимоли ҳақида баёнот берди
90-йилларда собиқ республикалар СССРдан ажралиб чиққан пайтда, америкалик шериклар қандай шов -шув кўтаришган эди. Ядро қуролининг тарқалиши, ўғирланиши ва контрабандаси ҳақида сон-саноқсиз прогнозлар бўлган эди. Уларнинг ҳеч бири амалга ошмади. Совет цивилизацияси сўнгги синовдан шараф билан ўтди: у ядро қуролини сақлаб қолди ва ҳамма учун тўлиқ хавфсизликни таъминлади.
Америкаликларнинг ўз ракеталарига бўлган муносабатини эътиборсизликдан бошқа нарса нарса деб аташ мумкин эмас. Шундай янгиликлар фонида, беихтиёр ракеталарни учириш кодларини йўқотиб қўйишга муваффақ бўлган Билл Клинтон ёдга тушади. Кодларни кейин узоқ қидиришган эди.
Агар Америка элитаси бундай онгни намойиш қилаётган экан, уларнинг сунъий онги яхшироқ ишлашига ким кафолат беради? Халқаро ҳамжамият Қўшма Штатлардаги ядровий тугмача билан содир бўлаётган даҳшатга эътибор қаратиши вақти келгандир, эҳтимол. Балки улар эга арсеналларни халқаро назорат остига олиш керакдир? Айтганча, Россия бу борада ёрдам бериши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала