Россия

Россия Душанбе ва Кобул ўртасида кучаяётган кескинликдан хавотир билдирмоқда

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишЗдание Министерства иностранных дел РФ
Здание Министерства иностранных дел РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Икки томон қўшинларининг тожик-афғон чегарасига тортиб келинаётган ҳақидаги хабарлар Москванинг хавотирига сабаб бўлмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Москва Тожикистон ва Афғонистон қуролли кучларининг умумий чегарага тортиб келинаётгани ҳақидаги хабарларни қайд этмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ ахборот ва матбуот департаменти директори ўринбосари Алексей Зайцев маълум қилди.
“Икки мамлакат етакчиларининг икки томонлама кескин баёнотлари ортидан афғон-тожик муносабатларида кескинлик ўсаётганини хавотир билан кузатяпмиз”, - деди Зайцев.
У икки томон қўшинларининг тожик-афғон чегарасига тортиб келинаётган ҳақидаги хабарлар Москванинг хавотирига сабаб бўлаётганини қўшимча қилди.
“Душанбе ва Кобулни юзага келган вазиятни тартибга солишнинг ўзаро маъқул бўладиган йўлларини излашга чақирамиз”, - деди Россия ТИВ вакили. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондаги ҳукуматни эгаллаб олган “Толибон”* радикал ҳаракати Тожикистон билан чегарадаги Тахор вилоятига минглаб махсус хизмат жангчиларини юборган эди.
Табличка на столе представителей движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Сиёсат
Толиблар Эмомали Раҳмонни танқид қилишди
Бундан ташқари, “Толибон”* ҳаракати томонидан ташкил этилган Афғонистон ҳукумати раиси ўринбосари вазифасини ижро этувчи Абдул Ғани Бародар Тожикистон мамлакат ички ишларига аралашётганини маълум қилган.
Куни кеча Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Афғонистон билан чегарадош Дарвоз туманидаги ҳарбий парадда иштирок этди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Афғонистон террорчилар маконига айланмоқда – Эмомали Раҳмон
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала