Сиёсат

Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш санаси маълум бўлди

© Sputnik / Максим БлиновКак голосовали узбекистанцы в Москве на парламентских выборах
Как голосовали узбекистанцы в Москве на парламентских выборах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
14−20 октябрь кунлари сайловда муддатидан олдин овоз бериш мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. 2021 йил 14-20 октябрь кунлари Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар бермоқда.
Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сабабини кўрсатган ҳолда тегишли сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилади.
Тўлдирилган сайлов бюллетени ёпиқ конвертда, тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади.
Как голосовали узбекистанцы в Москве на парламентских выборах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Жамият
Хорижда сайловчиларнинг электрон рўйхатини тузиш махсус сайт ишга туширилди
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловларида ХДПдан Мақсуда Ворисова, “Адолат” СДПдан Баҳром Абдуҳалимов, ЎзЛиДеПдан Шавкат Мирзиёев, "Миллий тикланиш" партиясидан Алишер Қодиров ҳамда Экологик партиядан Обломурадов Нарзулла Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинган. 20 сентябрдан бошлаб президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотларини бошлашга рухсат берилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала