Дунёда

Немислар Польшани Европа Иттифоқидан сиқиб чиқармоқчи

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишГосударственный флаг Польши и флаг Евросоюза на здании Министерства иностранных дел Польши в Варшаве
Государственный флаг Польши и флаг Евросоюза на здании Министерства иностранных дел Польши в Варшаве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2021
Польша Конституциявий судининг Европа Иттифоқи қонуни ҳақидаги қарори Der Spiegel ўқувчиларининг кескин танқидига учради
ТОШКЕНТ, 11 октябрь -Sputnik. Германиянинг Der Spiegel нашри Польша конституциявий судининг миллий конституция ЕИ қонунчилигидан устувор, деган қарорига бағишланган мақолани чоп этди.
Нашр таъкидига кўра, Люксембург ТИВ раҳбари Жан Ассельборн Польша ҳукумати раҳбарининг ҳаракатини "олов билан ўйнашиш", дея баҳолаган.
Интернет-фойдаланувчилар изоҳларда Польша томонидан қабул қилинган қарорни қаттиқ танқид қилиб, мамлакатни ЕИдан чиқариб юборишга чақирганлар.
"Кетаверсин. Польша - ЕИдан энг кўп фойда кўрадиган мамлакатлардан бири, агар у кетмоқчи бўлса, кетаверсин. Шу билан бирга, Польша тинчликни бузишда биринчилардан. Ҳеч бўлмаганда, бунда мен Европа Иттифоқи учун тикланиш имкониятини кўряпман", - деб ёзади HarryManback.
Флаги Украины и Европейского Союза. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Аналитика
Сиёсий ва кредит қарамлиги: ЕИ билан дўстлик Украинага нима келтирди
"Мен иқтисодий жиҳатдан кучли, замонавий, дунёвий, инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинадиган Европа Иттифоқини кўришни хоҳлайман, Польша ва Венгрия эса унчалик ҳам тўғри келмайди", - дея таъкидлайди ТEW никли фойдаланувчи.
Шунингдек, улар орасида, агар пул олиб турмаганида, Польшанинг ўзи бу иттифоқни анча олдин тарк этган бўлиши мумкин эди, деган тахминлар ҳам янгради.
Военные в Приморье завершили восстановление танка Шерман времен Великой Отечественной войны - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Дунёда
Польша шарқий чегарада 250та америка танкларини жойлаштиради
"Ҳамма Польша фақатгина пул учун ҳали ҳам ЕИ аъзоси эканлигини билади. Агар соф донор бўлганида эди, у аллақачон чиқиб кетган бўларди. Бу Венгрияга ҳам тегишли", - дейди Krude.
Hans7890 никли фойдаланувчи эса "Энг муҳими, тўловларни тўхтатинг!", - дея чорлаган .
Адлия масалалари бўйича еврокомиссар Дидье Рейндерс эса ушбу воқеалар фонида Польшада европа ҳуқуқи ҳурмат қилиниши учун Еврокомиссия бор имкониятни ишга солишини ваъда қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала